Latest news

15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2

ОЧЛ. Клубларимизнинг гуруҳдаги ҳолати ва олдиндаги 2 тур тақвими News

ОЧЛ. Клубларимизнинг гуруҳдаги ҳолати ва олдиндаги 2 тур тақвими

Хабарингиз бор, бугун 27 ноябрь куни Осиё Чемпионлар лигасида 5-тур беллашувларига старт берилади.

19:00да "Насаф" Қаршида "Ал Файсали"ни меҳмон қилса, ОКМК Олмалиқда Бензема етакчилигидаги "Ал Иттиҳод"ни қабул қилади.

Эртага "Навбаҳор" Наманганда Осиё гранди "Ал Ҳилол"га қарши баҳс олиб борса, "Пахтакор" БААда "Ал Айн" билан куч синашади.

"A" гуруҳида "Пахтакор" назарий жиҳатдан ҳали имкониятни сақлаб қолган. Бунинг учун "шерлар" олдиндаги икки беллашувда ғалаба қозонишлари керак ва шунда ҳам бошқа гуруҳларни кутишга мажбур бўладилар. Яъни, Шацких шогирдларининг гуруҳдан чиқиш масаласи ўз қўлида эмас. Ўзбекистон чемпионлари эртанги рақибга уйда енгилишганини инобатга олсак уларнинг умиди охирги тургача сақланиб қолмаслиги ҳам мумкин.


"B" гуруҳида "Насаф" ҳозирча 2-ўринда бормоқда. "Пахтакор"дан фарқли равишда "аждарлар"нинг тақдири ўз қўлида. Яъни, Бердиев шогирдлари олдиндаги икки учрашувда ғалаба қозонишса гуруҳдан 99 фоиз (балки 100) чиқишади. Қаршиликларда гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш имкони ҳам сақланиб турибди.


"C" гуруҳидан жой олган ОКМК плей-офф учун барча имкониятларни йўқотган. Буёғига Қосимов шогирдлари охирги икки ўйинни чиройли якунлаб қўйиш учун ҳаракат қилишади.


"D" гуруҳидаги "Навбаҳор" қитъамизнинг энг кучли клубларидан бири "Ал Ҳилол" билан бир хил 10 очкодан жамғарган. Бу жамоаларнинг эртанги ўзаро баҳси гуруҳ ғолибини аниқлаб бериши ҳам мумкин. Бабаян шогирдларида худди "Насаф" каби плей-оффга биринчи ўрин билан чиқиш имконияти сақланиб турибди. Эртанги тўқнашув 5-турнинг энг асосий қарама-қаршилигига айланиш эҳтимоли юқори.


Қуйида ўзбек клублари жой олган гуруҳларнинг 5 ва 6-тур ўйинлари тақвимини келтириб ўтамиз.

"A" гуруҳи

5-тур, 28.11.2023

20:00. "Ал Айн" - "Пахтакор"

19:00. "Ал Файҳа" - "Аҳал"

6-тур, 05.12.2023

19:00. "Пахтакор" - "Ал Файҳа"

19:00. "Аҳал" - "Ал Айн"


"B" гуруҳи

5-тур, 27.11.2023

18:00. "Шаржа" - "Ал Садд"

19:00. "Насаф" - "Ал Файсали"

6-тур, 04.12.2023

18:00. "Ал Файсали" - "Шаржа"

19:00. "Ал Садд" - "Насаф"



"C" гуруҳи

5-тур, 27.11.2023

21:00. ОКМК - "Ал Иттиход"

21:30. "Сепахон" - "Эйр Форс"

6-тур, 04.12.2023

15:00. "Эйр Форс" - ОКМК

21:00. "Ал Иттиҳод" - "Сепахон"


"D" гуруҳи

5-тур, 28.11.2023

19:30. "Нассажи" - "Мумбай Сити"

21:00. "Навбаҳор" - "Ал Ҳилол"

6-тур, 04.12.2023

19:00. "Ал Ҳилол" - "Нассажи"

21:30. "Мумбай Сити" - "Навбаҳор"


Олдиндаги ОЧЛ ўйинларида клубларимизнинг барчасига омад тилаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ Ғарб минтақасида 5 гуруҳдан биринчи ўрин эгалари ва энг яхши учта иккинчи ўрин ҳам плей-оффга йўл олади.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика