Latest news

06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   0 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  60 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  4 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  31 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81

ОЧЛ. “Ал Ҳилол” мусобақа финалига 9-маротаба йўл олиб, рекордини янгилади. Риёдликлар 2017 ҳамда 2019 йилларда “Урава”га қарши тўқнаш келган News

ОЧЛ. “Ал Ҳилол” мусобақа финалига 9-маротаба йўл олиб, рекордини янгилади. Риёдликлар 2017 ҳамда 2019 йилларда “Урава”га қарши тўқнаш келган

Бироз олдин Осиё чемпионлар лигаси 1/2 финалида ўрин олган “Ал Ҳилол” ҳамда “Ал Дуҳайл” ўртасидаги баҳс якунланди ва унда риёдликлар ўта йирик ғалабани қўлга киритди – 7:0.

“Ал Ҳилол” ўз тарихида 9-маротаба (1991, 2000, 2019, 2021 йиллар чемпион бўлган, рекорд) мазкур мусобақа финалига чиқиб, ўз рекордини янгилади. Уларга ҳал қилувчи баҳсда Япониянинг “Урава” жамоаси рақиблик қилади. Эътиборлиси, иккала жамоа 2017 ҳамда 2019 йилларда ОЧЛ финалида ўзаро тўқнаш келган.

2017 йил икки ўйин натижасига кўра, “Урава” (1:1, 1:0) ғолиб келган бўлса, кейингисида “Ал Ҳилол” рақибига имконият қолдирмаган – 1:0, 2:0.

Японияликлар ўз навбатида 4-маротаба ҳал қилувчи баҳсга йўл олди. Улар ҳисобида 2 та (2007, 2017) титул бор.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ жорий мавсумининг финали ҳам охирги йиллардаги каби 2 ўйиндан иборат бўлади. Дастлабки учрашув 29 апрель куни, жавоб баҳси эса 6 майга белгиланган.

Маълумот ўрнида, мусобақа 2002 йилдан Осиё Чемпионлар Лигаси номини олган. Унгача эса клублар ўртасидаги Осиё чемпионати (1967-1972) ҳамда Осиё чемпионлар кубоги (1985-2002) номи билан аталган.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика