Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  4 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

ОАВ вакиллари диққатига! News

ОАВ вакиллари диққатига!

Tags :  ОАВ МТЖ
Хабарингиз бор, 8 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади.

Шунингдек, 7 ва 9 октябрь кунлари футзал бўйича терма жамоамиз ҳам Эрон футзалчиларга қарши кураш олиб боради.

Ушбу учрашувларга ташриф буюрмоқчи бўлган ОАВ вакиллари махсус аккредитация орқали стадионга киришлари мумкин.

Пандемия шароити туфайли босма ёки интернет нашрларидан бир нафардан журналист ва фотограф, телевидения ходимларидан бир нафардан мухбир ва операторга бевосита стадиондан фаолият олиб боришига рухсат берилади.

Ўз нашрлари орқали спорт соҳасини ёритиб борадиган ОАВ вакиллари 4 октябрь соат 17.00 га қадар media@ufa.uz электрон почтасига учрашувга ташриф буюрадиган икки кишилик ходимлар рўйхатини юбориши сўралади.

Ушбу муддат ичида расмий тарзда хабар юбормаган ОАВ вакиллари МТЖ машғулотлари ва Ўзбекистон - Эрон ўртоқлик ўйинларига ташриф буюра олмайди.

Рўйхатдан ўтган ОАВ вакиллари мазкур аккредитацияларни 6 октябрь куни ЎФА биносидан олиб кетишлари мумкин.

Стадион ҳудудида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилиш сўралади.

ОФКнинг COVID-19 пандемия шароитида ўйинлар ташкил этиш протоколига мувофиқ, ОАВ вакиллари учун қуйидагилар тақиқланади:

- кийиниш хонасини суратга/тасвирга тушириш;
- ўйиндан аввал ва ўйиндан кейин футболчи ёки мураббий иштирокидаги “stand-up” интервюлар;
- микст зонадан фойдаланиш;
- медиа марказдан фойдаланиш.

Ўйин куни фақатгина телетрансляция (HB) мухбири камида 2 метр ижтимоий масофа сақлаган ҳолда, иккала жамоа бош мураббийи ва футболчиларидан қисқа (“флеш”) интервю олишига рухсат берилади. Бунда мухбир тиббий ниқоб ва қўлқоп тақиши, стендли ёки узун тутқичли микрофонлардан фойдаланиши мажбурий ҳисобланади.

Ўйиндан аввал футболчиларни майдонга чиқиб келиш ва жамоавий суратга тушиш жараёнида ишлаш учун фақатгина расмий фотографга рухсат берилади.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида овоз ёзиб олиш қурилмаларини (диктофон, телефон ва бошқалар) мураббийлар олдидаги столга қўйиши тақиқланади. Бунда, стендли микрофонлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Шунингдек, фотографларга анжуманнинг фақатгина дастлабки 5 дақиқаси давомида суратга олишига рухсат берилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика