Latest news

17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  3 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   6 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  21 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  27 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   42 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  7 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  71 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0

Низомиддин Зиёвутдинов: "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз" News

Низомиддин Зиёвутдинов: "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз"

Ёрқин Назаров мураббийлигидаги "Андижон" жамоаси Суперлиганинг 11-турида АГМКга қарши майдонга чиқди ва 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг дарвозабони Низомиддин Зиёвутдинов фикрларини билдириб ўтди.

"АГМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Собиқ жамоамга қарши ўйнаш қизиқарли бўлди, деб ўйлайман. Кучли рақибларга қарши яхши ўйин кўрсатмоқдамиз. Фақат биринчи бўлимда ўтказиб юбораётган голларимиз қимматга тушмоқда. Айрим вазиятларда эса тажриба етишмаслиги панд беряпти. 

Ҳар бир ўйинда максимал даражада ҳаракат қиляпмиз. "Навбаҳор" билан ҳам ғалаба учун ўйнаймиз. Жамоамизда тажрибали футболчилар керак. Ўйлайманки, иккинчи даврада тажрибали ижрочилар сафимизга қўшилади. Умид қиламанки, ғалабалар қозониб турнир жадвалидаги ҳолатимизни яхшилаб оламиз. 

Суперлига жамоаларидан таклифлар бор. Лекин қайси клублиги сир бўла қолсин. Лекин "Андижон" билан шартномам йил охиригача мўлжалланган. Биринчи даврадан сўнг ҳаммаси ҳал бўлади. Жамоадан кетиш ҳақида менга ҳеч ким бирор нарса, дегани йўқ. Бу ҳақида клуб раҳбарияти билан гаплашиб олишим керак",- дейди Низомиддин Зиёвутдинов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика