Latest news

16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  1 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  0 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  3 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  1 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  5 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  12 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5

Нима учун бразилиялик Олимпиада чемпиони FIFA томонидан Fair Play совринига лойиқ кўрилди? News

Нима учун бразилиялик Олимпиада чемпиони FIFA томонидан Fair Play совринига лойиқ кўрилди?

Ярим ҳимоячи май ойида Бразилияда содир бўлган сув тошқинлари пайтидаги қаҳрамонлиги учун эътироф этилди.

Жорий йилнинг бошида Бразилиянинг жанубий қисмидаги сув тошқинларидп Порто Алегре шаҳри футболчилари энг яхши инсоний фазилатларини намоён этди.

"Интернаcионал" жамоаси аъзоси Тиаго Майя шаҳар аҳолисига ёрдам бериш учун кўчага чиққан футболчилардан бири эди ва унинг саъй-ҳаракатлари ФИФА томонидан Fair Play мукофоти билан тақдирланди.

2016 йилда Бразилия терма жамоаси билан Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритган ярим ҳимоячи сув босган бинодан кекса аёлни орқасига опичлаб олиб чиқиб кетаётган видео ижтимоий тармоқда тарқалиб, кўпчиликнинг ҳайрат ва таҳсинига сазовор бўлди.


Натижада у ФИФА томонидан мукофотга лойиқ кўрилди. Мазкур соврин футболчи, мураббий, жамоа, ҳакам, мухлис ёки мухлислар гуруҳига майдон ичида ёки ташқарисидаги намунавий ва адолатли хатти-ҳаракатлари учун бериладиган шарафли унвон ҳисобланади.

"Мен ўзимни қаҳрамон деб ҳисобламайман. Ота-онам менга доимо, вазият қандай бўлишидан қатъи назар, қўшниларимни севишни ўргатишган. Бир куни уйда уйғониб, "Мен уйда ўтиролмайман, одамларга менинг ёрдамим керак," деган қарорга келдим. Ҳатто Эвайр хоним учрашганимизда мени ўзининг қаҳрамони деб атайди. Мен унга, "Йўқ, Эвайр хоним, менинг ўрнимда бўлганингизда, сиз ҳам мен учун худди шундай қилган бўлардингиз," дейман. Сув тошқинидан сўнг футболни ташламоқчи бўлдим. Бу воқеа менга руҳий жиҳатдан жуда катта таъсир кўрсатди. Лекин зарурат туғилса, бу ишни яна такрорлаган бўлардим."

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика