Latest news

18:05"Машъал" - "Хоразм" 0:2 (Матнли трансляция)  2 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:46Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  19 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  11 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди  6 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  10 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  15 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3

Нильмар: “Бунёдкор”да ярим ҳимоячилар фаол бўлишмади” News

Нильмар: “Бунёдкор”да ярим ҳимоячилар фаол бўлишмади”

Осиё чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган баҳсда “Бунёдкор” ўз майдонида “Ал Жаиш”ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Қатар клуби билан кечган баҳсда меҳмонларнинг бразилиялик ҳужумчиси Нильмар иккита голга муаллифлик қилди. Учрашув якунига етгач, бу футболчидан интервью олдик.

- Нильмар, бўлиб ўтган ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Баҳс қийин кечди, чунки майдон ҳолати яхши ўйин кўрсатишимизга халақит берди. Биринчи голни уриб олганимиздан сўнг жамоалар очиқ футбол намойиш этишди. “Бунёдкор” асосан “иккинчи қават”да устунлик қилди ва улар кўпроқ узоқ масофаларга тўп ошириш орқали ўйинни олиб боришди. Биз эса ердан ўйнашга ҳаракат қилдик.

- Иккита голни ҳам гўёки осонгина ургандек бўлдингиз. Сизга ҳам шундай туюлдими?
- Мен – ҳужумчиман, вазифам эса имкон қадар бўш жойларни топиш ҳисобланади. Тўп ердан ўйналганда ўзимни жуда эркин ҳис қиламан ва бу вазиятда ҳимоячилардан ўзиб кетиш осонроқ туюлади.

- Қайси ўйин қийин бўлди: “Фулад” билан кечган учрашувми ёки “Бунёдкор”га қарши баҳсми?

- Қатардаги беллашувда “Фулад” фақат ҳимояланганди, шу боис уларга қарши тўп суриш осон бўлмади. “Бунёдкор” билан кечган учрашувда эса дастлабки 15 дақиқа бироз ёпиқ футбол намойиш этилди. Кейин ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкор тактикани танлади. Бу эса бизга қўл келди.

- “Бунёдкор”нинг асосий муаммоси нимада бўлди?
- Рақиб яхши ҳимояланди, бироқ ҳужумда омади келмади. Қолаверса, “Бунёдкор”да ярим ҳимоячилар фаол бўлишмади.

- Стадиондаги муҳит ҳақида нима дея оласиз?
- Қатарда бунчалик кўп мухлис қаршисида тўп суришга ўрганмаганмиз. Менга ишқибозларнинг қўллаб туриши ёқди.

Гарчи рақиб жамоа сафида тўп сурган бўлсам-да, ишқибозларнинг кўплиги кўтаринки кайфият бағишлади.

- Осиё чемпионлар лигаси савияси ҳақида фикрингиз?

- Бу мусобақада тенг кучли жамоалар нисбатан кўпроқ. Масалан, Европада фаворитлар бор, Осиёда эса деярли йўқ. Исталган жамоа ОЧЛда зафар қучиши мумкин.

- “Насаф” ва “Бунёдкор”ни ўзаро таққослай оласизми?
- Ўз майдонимизда “Насаф” билан кечган баҳсда бунчалик қийналмагандик. Чунки бизда майдон ҳолати яхши ва бемалол ўз ўйинимизни намойиш этишимиз мумкин. Мен учун “Бунёдкор” кучлироқ кўринди.

- Қатарда тўп суриш сизга маъқул келяптими?
- Бошида келганимда янги жамоага киришиб кетиш осон бўлмаганди. Айниқса, маҳаллий муҳитга. Ҳозир эса ўзимни анча эркин ҳис қиляпман.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика