Latest news

22:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  1 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Николас Тальяфико: "Жуда хафаман — "Барса"га ўтишни орзу қилгандим, "Аякс" эса менга ёрдам бермади" News

Николас Тальяфико: "Жуда хафаман — "Барса"га ўтишни орзу қилгандим, "Аякс" эса менга ёрдам бермади"

"Аякс" қанот ҳимоячиси Николас Тальяфико "Барселона"га трансфери амалга ошмай қолгани ҳақида гапириб ўтди.

– Клубингизнинг тутган йўлига муносабатингиз қандай? Қаерда ўйнашни истардингиз?
– Қайсидир маънода, ажабландим. Мен тўрт йилдан буён клубдаман. Бошим ёрилганда, кўзойнакда ва ўйинга 70% тайёр бўлганимда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилдим... Тўпиғим ишиб кетганини айтдим. Улар мендан ўйнай оламанми ёки йўқ, сўрашганида 100% тайёр бўлмасам ҳам, ҳа деб жавоб бердим.

Бир нарса аниқки, мен керак бўлсам, ҳеч қачон рад қилмаганман. Ҳар сафар қўлимдан келганча ҳаракат қилганман, боримни берганман. Вазият мураккаблигини, ҳозир январь ойилигини ҳам яхши биламан. Бироқ бу барчамиз учун зарар келтирадиган ҳолат: мен истаган нарсамга ета олмадим, клубга, чунки улар кетишни истаганимда мени ушлаб қолишди.

Улар мени тўғри тушунишди, бироқ клубнинг ўз сабаблари бор эди. Аммо менга алам қиляпти. Имкониятларни қўлдан чиқармаслик керак деб ҳисоблайман – "Барса" каби клубга ўтиш имконияти, бу мен учун орзу эди, лекин клубдагилар зарур вақтда қўллаб-қувватлашмади.

Менталитетимда профессионаллик мавжуд – доимо яхши шуғулланиш, ўзимни ҳар томонлама яхши тутиш. Баъзан бундай ҳолат сизга қарши хизмат қилади. Шундай паллаларда ўйлаб қоларкансан, балки барчасига бироз бошқачароқ муносабатда бўлиш керакмиди, биринчи навбатда ўз манфаатинг ҳақида қайғуриш тўғрироқмиди", – деди Тальяфико.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика