Latest news

16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  7 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  0 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  3 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  1 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2

Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман" News

Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Навбаҳор" (3:2) беллашувидан сўнг навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда, бу ғалабани Навоий халқига бағишлишимизни айтиб ўтмоқчиман. Мухлислар 2 йил кутишди ва ниҳоят, Навоийда тўп тепдик. Ўйлайманки, уларни хурсанд қила олдик. Бошқа томондан, раҳбарият ва мутасаддиларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Жамоамизнинг ҳар бир вакилини ҳам ғалаба билан муборакбод этаман. "Насаф"дан қабул қилиб олинган йирик мағлубиятдан (0:4) кейин футболчилар билан гаплашиб олгандик ва навбатдаги баҳсга жиддий ҳозирлик кўргандик. Бугун ҳаммаси ўхшади. Энг муҳими, 3 очкога эга чиқиш эди. Жамоамиз бундан кейин ҳам фақат ижобий натижани кўзлаб майдонга тушади. Биз "Навбаҳор" кучли жамоа эканлигини билардик. Улар тўпни яхши назорат қилиши ва ҳужумни қандай тартибда бошлашидан хабардор эдик. Ўйин 50 га 50 бўлиб ўтди. Бизга омад кулиб боқди.

- Роман Папарига дастлабки 3 та ўйинда яхши ҳаракат қилаётганди, ҳозир эса унинг ҳолати яхши эмасдек туюлмоқда. Бугун аниқ зарба ҳам беролмади. Унга нима бўлди?

- Мавсум давомида шундай онлар бўладики, футболчи яхши бошлайди, аммо кейин формаси бироз тушади. Папарига яхши ҳолатда келганди. У "Нафтан" (Беларусь)да ёрқин ўйин кўрсатган ва қайсидир маънода ўзини ўзи бошқа жамоаларга тавсия қила олган. Эҳтимол, ҳозир унда бироз пасайиш кузатилаётгандир, лекин у машғулотларда тиним билмайди. 

- Шаҳзод Раҳматуллаев қайдномада ҳам йўқ эди. У қачон қайтади?

- У ўтган ўйинда жароҳат олди. Шифокорлар тавсиясига кўра унга дам берилди. Шундан сўнг секин-аста тикланиш машғулотларини олиб боради ва кейинги ўйинларга қайтади. 


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика