Latest news

11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  2 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  3 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  1 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  6 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1

Неймар Европада сайловчи мақомини олмагани боис Бразилия президентлик сайловида овоз бермади News

Неймар Европада сайловчи мақомини олмагани боис Бразилия президентлик сайловида овоз бермади

У Жаир Болсонаруни қўллаб-қувватлаяпти.

Неймар Бразилиядаги президентлик сайловларида овоз бера олмади.

Овоз бериш кеча, 2 октябрь куни бўлиб ўтди. Энг кўп овозни Луис Инасиу "Лула"да Силва (48,4 %) ва амалдаги президент Жаир Болсонару (43,2 %) олган. Улар 30 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловнинг иккинчи босқичида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар унинг сайловолди кампанияси оҳангига рақсга тушиб, Болсонаруни қўллаб-қувватлаган эди.

Бироқ футболчининг ўзи овоз беришда қатнаша олмади, деб хабар берди "El Mundo". ПСЖ форварди Парижда "сайловчи мақоми"ни олиши керак эди, бироқ у Бразилиядан Европага кўчиб ўтганидан бери (у 2013-йилда "Сантос"дан "Барселона"га ўтган) керакли ҳужжатларни расмийлаштирмади. Шунинг учун футболчи фақат Сан-Паулу штатидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин холос.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика