Latest news

12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  24 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  2 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  25 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  24 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5

Неймар "Ал Ҳилол"да сотиб олган қиммат машиналарини Бразилияга олиб келолмайди News

Неймар "Ал Ҳилол"да сотиб олган қиммат машиналарини Бразилияга олиб келолмайди

Неймар ўзининг машиналар коллекциясини Бразилияга олиб келолмайди.

Бразилиялик ҳужумчи "Сантос" билан 30 июнгача белгиланган битимга имзо чеккан.

Маълумотларга кўра, футболчи 12 йил давомида Бразилиядан ташқарида футбол ўйнаб, қимматбаҳо автомобиллар коллекциясин йиққан.

Футболчининг автопаркида Rolls-Royc Ghost иккинчи авлоди, Aston Martin DBX, Bentley Continental GT, Lamborghini Huraca ва Mercedes-Benz G классининг тўртта машинаси мавжуд.

Унинг энг яхши ва энг қиммат машиналари "Ал Ҳилол" билан тузилган шартнома доирасида сотиб олинган. Келишув бўйича Неймар йиллик 160 млн. евродан ташқари турли имкониятларга эга бўлган.

Аммо Неймар ҳозир суперкарларидан фойдалана олмайди. Бразилия қонунчилиги маҳаллий саноатни ҳимоя қилиш ва адолатсиз рақобатдан қочиш учун фойдаланилган автомобилларни импорт қилишни чеклайди. Импорт қилиш учун фақат ўттиз ёшдан ошган, аллақачон коллекция сифатида қабул қилинган автомобилларни олиб киришга рухсат берилади.

Айни дамда машиналарнинг жойи ҳақида маълумотлар йўқ.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика