Latest news

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  3 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади" News

Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"

Про-лиганинг 15-тури доирасида "Локомотив" - "Арал" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев матбуот анжуманида қатнашди.


- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун қизиқ ўйин бўлди. Иккинчи бўлимда рақиблар гол уриб кетди. Бизда эса футболчиларимиз уч марта бирга-бир чиқиб гол ура олмади. Бизда ғалаба қозониш учун етарлича вазиятлар бўлди. Бугун жамоам ёмон ўйнамади, айниқса иккинчи бўлим охирларида яхши ҳаракат қилдик. Яна бир марта такрорлайман, бундай ўйинларда ютиш учун гол уриш керак.

- Статистика шундайки, "Локомотив" ўз майдонида "Арал"ни мағлуб қилади, "Арал" эса ўз майдонида "Локомотив"ни. Бу сўнгги тургача давом этармикин?

- Худо хоҳласа. Энди биз "Локомотив"ни ўз майдонимизда мағлуб этамиз.

- Суперлига учун кураш сўнгги тургача давом этармикин?

- Ҳозир Суперлига учун учта жамоа кураш олиб бормоқда. Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади деб ўйлайман.

- "Арал" жамоасига мавсум бошида қандай вазифа қўйилганди ва бу қанчалик амалга оширилмоқда?

- Ҳар ўйиндан кейин шу савол берилади. Вазифамиз - ҳар ўйинда майдонга чиқиб, ғалаба қозониш ва мухлисларни хурсанд қилиш. 

- Бугун биргина вазият ўйин тақдирини ҳал қилди. Ушбу вазият ҳақида фикрингиз. Ўша пайтда жамоа қандай хатога йўл қўйди?

- Ҳимоячиларимиз чуқур ҳимояланди, уч марказий ҳимоячи бир-бирига қараб қолди. Яримта вазият эди. Таянч ҳудудида эса футболчилар эътиборсизликка йўл қўйишди. Шу хатонинг ўзи ўйин тақдирини ҳал қилиб кетди.

- Бугун 6 очколик ўйин бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Ҳа. Айниқса биз учун.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика