Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"
20 oct 21:46
News
Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"
Қуттибоев: "Рақибларни бугунги ғалаба билан табриклаймиз. Биринчи бўлим тенг ўйин бўлди, иккинчи таймда "Олимпик Мобиуз" иккита гол урди, биз битта гол билан жавоб қилдик. Яна вазиятлар бўлди, улардан фойдаланишимиз керак эди. Бироқ бугун "Олимпик Мобиуз" яхшироқ кўринди".
- "Олимпик Мобиуз" ва "Арал" ўртасидаги фарқ 2 очко бўлиб қолди. Навбатдаги баҳслар иккала жамоа учун ҳам ўта муҳим бўлади. Бу учрашувларга тайёргарлик қандай бўлади?
- Ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг. Иккита баҳсда ютишимиз керак. Бугун имкониятимиз пасайиб кетди.
- "Арал" гол урганидан сўнг кетма-кет вазиятларни кўкка совурди. Алижонов бўш дарвозани ишғол қила олмади, Қутибоев Исмоиловга пас берганд, у тўпга ета олмади, Қутибоевнинг ўзида ҳам имконият бўлди. Жамоага ўша вазиятларда нима етишмади?
- Бу ҳақида кийиниш хонасида ҳам йигитларга айтдим. Саламатнинг ўзи уриши керак эди. У тажрибали, қўрқмасдан вазиятни якунласа бўларди. Бундай баҳсларда биринчи бўлиб гол уриш керак, акс холда қийин бўлиши аниқ.

Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments