Latest news

09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  0 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  0 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  9 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  0 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  68 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1 00:14"Милан" вингери АПЛ клубига ўтди  1 23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  1

Неъматилло Қуттибоев: "Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Жамоалар ўртасидаги даража учрашув тақдирини ҳал қилди" News

Неъматилло Қуттибоев: "Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Жамоалар ўртасидаги даража учрашув тақдирини ҳал қилди"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал "Арал" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг нукусликлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- "Пахтакор" жамоасини ғалаба ва кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман. Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Иккинчи бўлимда футболчиларимда чарчоқ аломатлари сезилди. "Пахтакор" кўп вазиятлар ярата олди. Ўйин сўнгида эса улар гол уришди ва ғалаба қозонишди.

- Бугун "Пахтакор" жамоаси "Арал"дан жисмоний жиҳатдан устунлиги иккинчи тайм сўнгида билиниб қолди. Амалдаги чемпион ва Суперлиганинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- "Пахтакор" кучли жамоа эканлигини барча билади. Шунга қарамай, биз ҳужумкор футбол танладик. "Пахтакор" стадионинг майсаси табиий. Биз эса сунъий қопламада футбол ўйнашимизни биласизлар. Ушбу жиҳат ҳам футболчиларга бироз оғирлик қилди. Танаффусдан сўнг "Пахтакор" ҳужумга бўлган эътиборини янада кучайтирди.

- Ушбу учрашув аслида Нукус бўлиб ўтиши керак эди. Агар учрашув манзили ўзгармаганида "Пахтакор"га қанчалик қийин бўларди? Ўтган мавсум "Пахтакор" Нукусда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганини эслаймиз.

- Бу масала ҳақида ўйлаш нотўғри. "Пахтакор" топ жамоа ва бугунги учрашувда даража ўз сўзини айтди.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика