Latest news

01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув бошқа санада ўтказилади News

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув бошқа санада ўтказилади

Бунга ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Қатарга қарши ўйин сабаб.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида 11 ноябрь куни Қатарга жўнаб кетади. Жамоамизни 14 ноябрь куни Қатар билан, 19 ноябрда эса КХДР билан расмий учрашувлар кутиб турибди. 

"Пахтакор" ва "Насаф" клублари Суперлигадан ташқари Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этмоқда. Уларнинг халқаро ўйинларидан келиб чиқиб, Лига Суперлига 24-туридан ўрин олган "Насаф" — "Сўғдиёна" ҳамда "Навбаҳор" — "Пахтакор" беллашувларини 10 ноябрга тайин қилганди. Миллий терма жамоа Қатарга эртароқ учишни ўз режасига киритгани учун ЎФА Суперлиганинг мазкур ўйинларини 9 ноябрь куни ўтказиш таклифи билан чиқди. 

Мазкур таклифга 5 ноябрь санасида "Ал-Райян" клубини қабул қилаётган "Пахтакор" розилик берди. 6 ноябрь куни Қаршида "Ал-Хусайн" жамоасини қабул қиладиган "Насаф" эса ҳар икки учрашув орасидаги фарқ жуда қисқа экани сабабли Суперлига беллашувини 10 ноябрь кунида қолдиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади.

Намангандаги марказий ўйин 9 ноябрь кунига ўзгартирилганидан келиб чиқиб, эндиликда "Андижон" — "Қизилқум" беллашуви 10-ноябрь куни бўлиб ўтади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика