Latest news

17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  0 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  2 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  4 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  13 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0

"Навбаҳор" устози, етакчиси ва бошқалар — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари News

"Навбаҳор" устози, етакчиси ва бошқалар — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 24-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 24-турнинг энг яхши дарвозабони – Ҳамидулло Абдунабиев ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур ўз майдонида "Металлург" билан тўқнаш келди ва дуранг ўйнади - 1:1. Ўйин давомида мезбонлар посбони Ҳамидулло Абдунабиев битта гол ўтказганига қарамай қолган вазиятларда жамоасини бир неча бор қутқарди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа Абдунабиев турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 24-турнинг энг яхши мураббийи – Сергей Лушчан ("Навбаҳор")

"Навбаҳор" бу турни Наманганда "Пахтакор"га қарши ўтказди ва йирик ғалабага эришди - 5:2. Учрашув давомида майдон эгалари чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этишди. "Лочинлар" ўз тарихида илк бор "Пахтакор" дарвозасига битта ўйинда 5 та гол уришди. "Шерлар" 1994 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида 5 та гол ўтказмаган эди. Шу тариқа Сергей Лушчан турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 24-турнинг энг яхши футболчиси – Жамшид Искандеров ("Навбаҳор")

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров "Пахтакор" билан баҳсда рақиб дарвозасига иккита гол уришга эришди. Умуман ярим ҳимоячи шу куни ажойиб ўйин намойиш этди ва ҳақиқий етакчига айланди. Шундай қилиб Жамшид Искандеров тур футболчиси деб топилди!  



Championat.asia сайти талқинига кўра 24-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Хислат Ҳалилов ("Динамо")

"Динамо" ярим ҳимоячиси Хислат Ҳалилов чиройли гол уришни канда қилмаяпти. 22-турда "Насаф"га  урган голини эътироф қилгандик, 24-турда Ҳалилов "Локомотив"га қарши баҳсда супергол муаллифига айланди. Хислат Ҳалилов томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.


 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика