Latest news

23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  51 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  216 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  21 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  18 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

"Навбаҳор" "Пахтакор" ходимасига эҳтиром кўрсатди News

"Навбаҳор" "Пахтакор" ходимасига эҳтиром кўрсатди

Бугун "Навбаҳор" матбуот хизмати Ангелина Ливеркони таваллуд айёми билан табриклади.

Эътиборли жиҳати, у Тошкентнинг "Пахтакор" клуби юристи ҳисобланади. Маълум бўлишича, айни пайтда Ангелина фаолият юритадиган "THEMIS LEGAL sport law firm" "лочинлар"нинг яқин ҳамкори экан.

Сўнгги йилларда "Навбаҳор" ва "Пахтакор" клублари ўртасидаги принципиаллик ниҳоятда ошганини биласиз. Бу жамоалар ўртасидаги учрашувларга эътибор қаратсангиз, уларнинг деярли барчасида турли хил низолар юзага келмоқда (майдон ичи ёки ташқарисида). Наманганликлар матбуот хизматининг ушбу ҳаракати ҳар 2 жамоа мухлисларига ҳам ўрнак бўлиши мумкин. Балки, энди улар кураш фақат майдоннинг ичида бўлиши, футбол мухлислар ундан завқ олиши учун ўйналишини тушуниб етишар...


Бугунги "пост"дан "Пахтакор" матбуот хизмати ҳам илҳомланиб, Самвел Бабаян, Даврон Ҳошимов ёки Шоҳрух Маҳмудхожиевлар манзилига табрик йўллашни бошлаб юборса, ёмон бўлармиди? Ана, дўстлик ва муҳаббат:)

Ангелина Ливерконинг инстаграм саҳифаси

Бевосита у фаолият юритадиган фирмага тўхталсак, "THEMIS LEGAL sport law firm" — клублар, футболчилар ва уларнинг агентлари, федерациялар, ЎФА билан ҳамкорлик қилади, спорт ҳуқуқи соҳасида етарли тажрибага эга. 

Author :
Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика