Latest news

02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  3 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  1 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  18 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  28 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  128 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14

"Навбаҳор" - "Нефтчи": Рамазондаги "водий дербиси"нинг нархи қанча? News

"Навбаҳор" - "Нефтчи": Рамазондаги "водий дербиси"нинг нархи қанча?

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқич 3-тури доирасида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи"сини қабул қилади.

"Навбаҳор" бунгача "Қизилқум" ва Самарқанднинг "Динамо" клубларини мағлуб этди. "Нефтчи" эса сафарда "Динамо"ни енгиб, ўз уйида "Қизилқум"га имкониятни бой берди. 

Аслида жамоаларнинг ўрни, таркиблар, уларнинг ҳолатидан қатъий назар "Водий дербиси" ҳамиша томошабинларга бой беллашув бўлиб келган. Аммо бу сафар-чи, бугун ҳам "Марказий" стадионида "аншлаг" кўрамизми? Бунга чипта нархи тўсқинлик қилиши мумкин экан... 

Маълумот учун Суперлига 1-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Насаф" ўйини учун чипта 50 минг сўм, 3-турдаги "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашувига эса - 30 минг қилиб белгиланганди. 

Биздаги маълумотларга қараганда, "Навбаҳор" - "Нефтчи" ўйини учун чипта нархи барча секторлар учун бир хил 30 минг сўмдан. Наманганлик мухлисларнинг кўпчилиги бу нархга рози эмас. Изоҳларда ишқибозлар бугун "Марказий" стадиони одатдагидек "ёнмаслигини", трибуналар тўлмаслигига Рамазон ойи эмас, айнан чипта нархи қимматлигини эҳтимолий сабаб сифатида келтиришган. Мисол сифатида келтирадиган бўлсак, алам билан гапирган мухлислардан бири "Сув ва хурмо ҳам берма майли, керакмас. Мухлисларни ўйлаб, чиптани нархини арзонроқ қилсанглар бўларди", деса, яна бир ҳамюртимиз "Мени бор умидим телевизоримдан" деб изоҳ қолдирган.   

Мухлислар айниқса клуб раҳбариятининг бундай қароридан норози. Уларнинг фикрича, 30 минг сўмдан икки-уч минг мухлис стадионга келганидан кўра, 15 мингга чипта олиб, 10 минг ишқибоз киргани мухлисларга ҳам, клубга ҳам яхшироқ бўларди. 

Афтидан клуб раҳбарияти ўз мухлисларига қаттиқ ишонади чоғи. Бироқ бугун "Марказий" одам билан тўладими, деган савол ҳозирча очиқлигича қолмоқда. 

P.S.: Биз бу борада бирор томоннинг ёнини олмоқчи эмасмиз. "Championat.asia" шунчаки вазиятга, мухлислар фикрига эътибор қаратди. Илтимос, фикр билдиришда ўзингизни, бошқаларни ҳурмат қилинг ва айниқса Рамазон ойи эканлигини унутманг. Аввалдан раҳмат.        

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика