Latest news

14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  2 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  2 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  2 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  21 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  4 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  3 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  11

"Навбаҳор": Ашурматовнинг тайёргарлик борасидаги фикрлари News

"Навбаҳор": Ашурматовнинг тайёргарлик борасидаги фикрлари

Жамоамиз мавсумга тайёргарлик кўришда давом этмоқда. Кеча бир маҳал ўтказилган машғулотлар чоғида футболчилар бассейнда сузиш машқларини бажаришганди.
Бугундан эса яна майдонга қайтилди. Ҳозиргина “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида ўтказилган машғулот якунига етди. Йиғиннинг дастлабки кунларида иштирок эта олмаган ҳужумчи Шаҳбоз Эркиновни бугун мураббийлар ихтиёрига етиб келганлигини айтиш мумкин. Айни пайтда “Навбаҳор” мухисларини жамоада рўй бериши мумкин бўлган ўзгаришлар қизиқтириши турган гап. Бундан ташқари ишқибозлар маҳаллий бўлган футболчиларни “Навбаҳор”га қайтариш борасидаги таклифларни ҳам билдиришмоқда.

Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов бугунги кунда миллий терма жамоамиз билан биргаликда Дубайда бўлишига қарамай, “Навбаҳор” билан боғлиқ масалаларни бир зумга бўлсада унутгани йўқ. Хуллас Ашурматов жамоадан узоқда бўлсада, жамоа билан боғлиқ режаларни тузиб, уларни амалга тадбиқ этиш борасида изланмоқда. Бевосида ёрдамчилари билан ҳар куни алоқага чиқиб, машғулотларни ўтиш жараёнини назорат қилмоқда. Олиб борилаётган селекция ишлари ва тайёргарлик жараёни ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш мақсадида Бахтиёр Аъзамовичга мурожаат қилдик: - Кўпчилик мухлисларимизи жамоада бўлаетган ва рўй бериши кутилаётган ўзгаришлар қизиқтириши аниқ.

Ҳозир селекция жараёни давом этмоқда. Асосий вазифа ўтган йилги таркиб ўзагини сақлаб қолиш эди. Қайсидир маънода буни уддасидан чиқдик. Шартнома тузган айрим футболчиларимизга бошқа клублардан моддий томондан фойдалироқ шартнома таклиф қилинишига қарамай янги мавсумда ҳам “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қиламан дейишгани учун клуб томонидан миннатдорчилик билдирган бўлардим. Биз ҳам “Навбаҳор” таркибини кучли футболчилар ва бошқа жамоаларда ўзини кўрсатаётган маҳаллий футболчилар билан кучайтиришни хоҳлаймиз. Лекин, футболчилар билан олиб бориладиган музокара пайтида йўқ маблағни ваъда қилиб улар олдида обрўимизи йўқотишни хоҳламаймиз. Шу сабабли ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда жамоани кучайтирмоқдамиз. Тасаввур қилинг, масалан жамоага таклиф қилмоқчи бўлган ўйинчига “Олмалиқ”да уч сўм тўлашяпти.

Ўша футболчига “Бунёдкор” таклиф билан чиқиб, беш сўм ваъда қилмоқда. Уларга сен маҳаллий йигитсан, жамоамизга келсанг бир сўм тўлаймиз деб таклиф қиляпмиз. Ҳар бир футболчини оиласи, яқинлари бор. Имкон бўлганида молиявий имкониятини яхшилаб олиши керак. Ёки бўлмаса шартномаси бор ўйинчини жамоага таклиф қиляпмиз. Футболчини трансфер ҳуқуқига эгалик қиладиган клуб ўйинчи учун маълум миқдордаги маблағни сўраган ҳолда сотиб олиш таклифни билдиришади. Айни пайтда бизда бундай имконият йўқ. Шу сабабли клуб раҳбариятини мухлисларимиз тўғри тушунишларини хоҳлаган бўлардик. Агар бюджетимиз тасдиқланса ва яхши ўйинчиларни олиш имкониятига эга бўлсак албатта жамоани мухлислар хоҳлаган даражада кучайтирамиз.

- “Шўртан”дан қайтган Маҳаммаджоновнинг кейинги тақдири қандай кечади?
- Қаҳрамон Маҳаммаджонов йиғинларда ўзини бошқа ҳимоячиларда кучли эканлигини амалда исботлай олса, албатта уни жамоада олиб қоламиз. Охирги пайтда мухлислар мендан Аюбхон Ғаппаров тўғрисида сўрашмоқда. Ўтган йилги йиғинларда унинг имкониятларини кўриб чиққанмиз. Аюбхон яхши йигит, лекин мураббийларнинг ўйин услубига мос келмагани учун у билан дўстона тарзда хайрлашгандик. Агар “Андижон” таркибида ўзини кўрсатганда, уни яна жамоага таклиф қилган бўлардик. Афсуски Аюбхон “Андижон”да асосан захира ўриндиғида қолиб кетди. Футболчнинг келгуси фаолиятига клуб номидан омад тилаймиз ва насиб қилса келажакда яна бирга ишлашимиз мумкин деб қоламан.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика