Latest news

21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир"  0 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  142 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  33 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0

"Нассажи Мазандаран" бош мураббийи Меҳди Раҳмати: "Навбаҳор" гуруҳдаги энг кучли жамоалардан бири" News

"Нассажи Мазандаран" бош мураббийи Меҳди Раҳмати: "Навбаҳор" гуруҳдаги энг кучли жамоалардан бири"

ОЧЛнинг 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Нассажи Мазандаран" ўйинидан олдинги матбуот анжуманида "Нассажи Мазандаран" бош мураббийи Меҳди Раҳмати иштирок этди.

"Биз гуруҳнинг энг кучли жамоаларидан бири билан ўйнаймиз. Жисмоний тайёргарлик томондан қаралганда, "Навбаҳор" жуда кучли жамоа. Улар яхши сифатларга эга ва икки ўйинда тўрт очко жамғаришни уддалашди.

Олдинда қийин ўйин кутиб турибди, аммо барча имкониятимизни ишга соламиз. Мухлислар учун кейинги босқичга чиқишга уриниб кўрамиз.

Биз жуда яхши жамоамиз, икки ўйинда ҳам яхши ҳаракат қилдик. Эртага ишончли ва кучли ўйин кўрсатишимизга ишончим комил.

Ички чемпионат ва ОЧЛ ўртасида фарқ катта. "Навбаҳор" ва бизнинг ўртамиздаги фарқ шундаки, улар ички чемпионатнинг 22-турини ўтказишади, биз эса 6-турини ўтказдик. Жамоамизда кўпгина ўзгаришлар бўлди, ёшларни сафимизга қўшиб олдик. Ички чемпионатнинг 22-турига келиб биз ҳам ўзимизнинг оптимал формамизга кириб оламиз.

Эртага ўйин охиридаги натижа ким кучлироқ эканлигини кўрсатади. Футбол рақибга гол уриш имкониятини бермаслик ва жамоанинг ўзи гол уришга уринишига асосланган.

Эрон термасидаги кўп йиллик фаолиятим давомида кўрганларимга асосланиб, Ўзбекистонни инфраструктура ва бошқа жиҳатларда кўринаёган ривожланиш билан табриклайман", -дейди "Нассажи Мазандаран" бош мураббийи Меҳди Раҳмати.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика