Latest news

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  8 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  25 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  19

"Насаф" президенти ва бош мураббийи жамоа мухлислари билан учрашди News

"Насаф" президенти ва бош мураббийи жамоа мухлислари билан учрашди

Куни кеча "Марказий" стадиони анжуманлар залида клуб раҳбарияти ташаббуси "Насаф" жамоаси мухлислари билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда клуб президенти, "Шўртангазкимё" мажумаси раҳбари Шуҳрат Асланов, клуб бош директори Алишер Юсупов, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев сўзга чиқиб, жамоа фан клуби "Насаф" билан доимо бирга эканлигидан мамнун эканликлари, жамоанинг улкан мақсадлари йўлида ишқибозларнинг майдондаги ўрни доимгидан ҳам муҳимроқлиги ва Суперлиганинг қолган 9 та ўйиннинг ҳар бири финалга тенг эканлигини  қайд этиб, мухлисларни севимли жамоасини янада якдил бўлиб қўллаб қувватлашлари зарурлигини таъкидлаб ўтишди.


Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда мухлислар ўзларини қизиқтирган барча саволларга клуб раҳбари ва бош мураббийи томонидан батафсил жавоб олишди. Жамоа ривожи учун ўз таклифларини билдиришди. Тадбир якунида сўровномаларда фаол иштирок этган иштирокчиларга, фахрий мухлисларга футболчилар дастхати туширилган футбол тўплари, эсдалик совғалари топширилди.

Бош жамоамизнинг олдинда турган муҳим ўйинларига   янада кучлироқ, ҳамжиҳатроқ, бир оила бўлиб ҳаракатланиши, ҳакамлар ва рақибларни ҳурмат қилган ҳолда мухлислик қилиш келишиб олинди. "Насаф"нинг чемпионлик йўлидаги дадил қадамларига омад тиланди.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика