Latest news

22:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  4 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

МЮ Гринвуд борасида расмий баёнот берди. У қоладими ёки кетади? News

МЮ Гринвуд борасида расмий баёнот берди. У қоладими ёки кетади?

Мэйсон Гринвуднинг "Манчестер Юнайтед"даги тақдири ҳал бўлди.

Клуб футболчининг ўз севгилисини зўрлашда айблаши билан боғлиқ ички текширув натижаларини сарҳисоб қилди ва ярим ҳимоячи айбсиз деган хулосага келди.

Шу билан бирга, томонлар футболчининг "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятини давом эттириши қийин бўлишини тушуниб етишди. Ҳамкорликни тугатиш устида иш бошланди.


“Бизда мавжуд бўлган далилларга асосланиб, биз интернетда жойлаштирилган материаллар тўлиқ тасаввурни бермагани ва Мейсон дастлаб айбланган жиноятларни содир этмаган деган хулосага келдик. Шу билан бирга, Мейсон бугун омма олдида тан олганидек, у хатоларга йўл қўйган, бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Бу жараёнда иштирок этганларнинг барчаси, жумладан Мейсон ҳам унинг фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши қийинлигини билади. Шу боис, буни “Олд Траффорд”дан ташқарида бажариш мақсадга мувофиқ деб келишиб олдик. Энди биз бу натижага эришиш учун Мейсон билан ишлаймиз”, - дейилади “Манчестер Юнайтед” баёнотида.


Эслатиб ўтамиз, 2022-йил январ ойида футболчи Гринвуднинг қиз ўртоғи ижтимоий тармоқларда уни ҳақоратлангани ҳақида эълон қилган қатор суратлар пайдо бўлгач, ўз уйида ҳибсга олинган эди.

Футболчи зўрлаш, зўравонлик, жинсий зўравонлик ва ўлим билан таҳдид қилишда гумон қилинган. 2022 йил 2 февралда у гаров эвазига озод қилинди. Июн ойида унинг гаров муддати узайтирилди.

2022 йил октябрь ойида Гринвуд гаров қоидасини бузгани учун ҳибсга олинган: Футболчи уни зўрлашда айблаган қиз билан алоқада бўлган.

2023 йил феврал ойи бошида Буюк Манчестер полицияси Гринвуд юқоридаги барча айбловлардан қутилганини эълон қилди. Ёзда футболчи ва уни зўрлашда айблаган қиз фарзандли бўлди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика