МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади
08 may 00:43
News
МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади
Footmercato маълумотига кўра, манкунианликлар "Фиорентина" ҳужумчисини ёзги трансфер ойнасида ўз сафларига қўшиш учун қизиқиш билдирмоқда.
Италия клубига 13 миллион евро эвазига ўтган футболчининг шартномаси 2029 йил июнь ойигача амал қилади. Ҳужумчининг клуб билан шартномасида 50 миллион евро миқдорида товон пули кўрсатилган. Бу банд жорий йилнинг 1 июлидан 15 июлигача амал қилади.
Taъкидланишича, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ёзда ҳужум чизиғини кучайтиришни ўзининг асосий устувор вазифаси сифатида белгилаган. Footmercato хабарига кўра, агар Рубен Аморим клубга Чемпионлар лигаси йўлланмасини таъминлай олмаса, манкунианликлар Виктор Осимхен ёки Кин номзодларига мурожаат қилишади. 25 ёшли италиялик аниқ устунликка эга, чунки у келажакда клубга кўпроқ даромад келтирадиган футболчи ҳисобланади.
Бу мавсумда Мойзе А Сериясидаги 30 та ўйинда 17 та гол урди, барча мусобақаларда эса жами 24 та гол киритди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments