Latest news

03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  14 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  0 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14

МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади News

МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади

Европа футболида якшанба куни бўлиб ўтган қизиқарли учрашувларнинг энг сара воқеалари ҳақида.

Англия: Мартинеллидан хет-трик 

"Арсенал" ҳимоя чизиғи ўта кучли эканлигига бу мавсум ўргатиб улгурди. Бироқ сафарда "Портсмут"га қарши баҳсда лондонликлар мудофааси 3-дақиқадаёқ панд берди. Ҳаммаси қанотда тўп йўқотилишидан бошланди, Бишоп эса Кепанинг сейвини бир пул қилиб, такрорий уринишда тўпни тўрга йўллади. Шундай бўлсада, мезбонлар мухлислари байрами узоқ чўзилмади — "канонир"ларга яна бурчак зарбаси ёрдамга келди. Керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлган Нергор осонлик билан гол уриб, мувозанатни тиклади. Бу даниялик учун фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсумдан кейин лондонликлар сафидаги дебют голи. 

Навбатдаги бурчак зарбаси эса Габриэл Мартинеллининг бош билан берган аниқ  зарбаси билан якунланди. АПЛда иш бераётган усул Чемпионшипда жон сақлаш учун курашаётган клубга қарши ҳам самара келтирди. Меҳмонлар танаффусгача орадаги фарқни иккитага ошириб қўйишлари мумкин эди, бироқ Мадуэке пенальтидан унумли фойдалана олмади. Ҳозирги "Арсенал"га пенальтидан кўра бурчак зарбасидан кейин гол уриш осонроқ шекилли. Ҳазил-ҳазил билан-ку, аммо айнан шу тариқа Мартинелли "Арсенал" сафидаги 249-ўйинида фаолиятидаги илк хет-тригини расмийлаштирди. Ва бразилияликнинг фақатгина битта голи стандартдан кейин юз бермади — у Габриэл Жезуснинг ажойиб узатмасидан кейин дарвозанинг бўш қолган бурчагини аниқ нишонга олса етарли эди.

Англиядагилар МЮга Уле-Гуннар Сульшернинг қайтиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга айланмай, ўша миш-мишлигича қолиб кетиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Сабаби клуб раҳбарияти вақтинчалик бош мураббий Даррен Флетчернинг қисқа вақтда амалга оширган ишидан ҳайратга тушган. Якшанба оқшомида "Олд Траффорд" мураббийни қандай қаршилаганини инобатга олсак, "қизил иблислар" мухлислари ҳам воқеалар ривожи шундай давом этишига қарши эмасдек. Жумладан, ниҳоят асосий таркибда майдонга тушган Майну ва қолган футболчилар ҳам ўзгача иштиёқ билан ҳаракат қилишмоқда.

Мезбонлар илк дақиқалардаёқ иккита гол уришлари мумкин эди, бироқ Стил "девор режимини ёқиб олди". "Брайтон" голкипери Диогу Далотнинг бирга-бир чиқиб борган вазияти ҳамда Бруну Фернандешнинг имкониятини йўққа чиқарди. Шу сабабли ҳам голни меҳмонлар ургани кўпчиликни ҳайрон қолдирди. "Юнайтед" ҳимоячилари ҳар бир микро-эпизодда рақиб футболчиларини "ёпа" олишмади — тўпни жарима майдончаси марказига йўллаган Уэлбек, бош билан зарба берган Рюттер ва такрорий уринишда тўпни дарвоза тўрига йўллаган Груда ҳам ўз ишларини ортиқча қаршиликсиз амалга оширишди. Манчестерликлар нисбатан кўпроқ ҳужум уюштирса-да, якунловчи фазада муаммолар юзага келарди. Клуб бахтига яқин орада Африка Кубогидан Мбеумо ва Диалло қайтади.

Бироқ якшанба куни бу тандемсиз бир нима ўйлаб топиш талаб этиларди. Буни амалга ошириш эса осон бўлмади. Вақт ўтгани сари "қизил иблислар" ҳеч йўқ битта гол уришига ҳам ишонч камайиб борарди. Жарима майдончасига кираверишда тўпни Грудадан қабул қилган Уэлбек эса кучли зарб билан уни дарвозанинг юқори бурчагига михлаб қўйди. Стадиондагилар шу вазиятдан кейин буткул жим бўлиб қолишди ва фақатгина сўнгги дақиқаларда — бурчакдан Фернандеш узатган тўпни Шешко боши билан дарвозага йўллаб, орадаги фарқни қисқартирганида қайта жонланишди.

Афсуски, ўта кучли иштиёқ МЮнинг зарарига, аниқроғи Лейсини зарарига ишлади. Ёш ярим ҳимоячи сариқ карточкаси бўла туриб, ҳакамларнинг қароридан норозилигини очиқчасига, тўпни жаҳл билан ерга уриб, ошкор этди. Натижа эса — иккинчи сариқ ва қизил карточка. Айнан шу карточка умид учқунларини буткул ўчирди, ким билади дейсиз, балки Флетчернинг жамоада ушланиб қолиш имкониятини ҳам йўққа чиқаргандир. Олдинда — Манчестер дербиси. Жамоанинг ҳозир бор нарсаси эса: клуб 1981/82-йилги мавсумдан буён илк бор Англия Кубогининг ҳам, Лига Кубогининг ҳам биринчи раундидаёқ мусобақадан чиқиб кетди.


Италия: Ваноли "Милан"ни тўхташга мажбур қилди

"Милан" сафида АПЛда омади чопмаган Германия термаси форварди Фюллькруг дебют қилди. Футболчи "Вест Хэм"дан ижара ҳуқуқи асосида Миланга кўчиб ўтди. Немис — классик марказий ҳужумчи, Массимилиано Аллегрига ҳозир айнан шунақаси етишмаётган эди. Янги футболчининг самарали ҳаракатлари жуда тез амалга ошиши мумкин эди, бироқ Пулишич билан ўйналган "девор" қулай вазиятга замин яратган бўлса-да, гол билан якунланмади. Америкалик Де Хеани алдаб ўтиб, ўткир бурчакдан мўлжалда адашди. Фюллькруг товони билан шеригига яна бир узатма берганида эса Кристиан киперни доғда қолдира олмади.

Биринчи бўлимдаёқ хет-трик расмийлаштириши мумкин бўлган Пулишич бирорта гол ура олмади. Табиийки, сен вазиятларингдан фойдаланавермасанг, охири рақиб ўша голни уриб кетади. Биринчи эпизодда Меньян жамоаси жонига оро кирди, лекин "россонери" дарвозаси олдидаги хавф ортиб борарди ва якунда бурчакдан узатмадан кейин ҳимоячи Комуццонинг аниқ зарбаси билан якунланди. Барчаси "Фиорентина"нинг ғалабасига қараб кетаётганди, аммо Паоло Ваноли (танаффусдан аввал ҳакам мураббийни ўриндиқдан четлатди) шогирдлари қаторасига иккинчи баҳснинг сўнгги дақиқаларида ғалабани қўлдан чиқармоқда. Ҳафта ўртасида 89-дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олган "фиалкалар" "Лацио" мағлубиятдан қутулиб қолишига имкон қолдиришганди. Бу сафар Фофананинг узатмасига лаббай деб жавоб берган Нкунку шундай зарба бердики, Де Хеа яқин бурчакка бориб тушган тўпни ҳеч қанақасига қайтара олмасди. Ўйин барчани ранжитган дуранг билан якунланди, "Милан" "Интер"га совға тортиқ қилди, флоренцияликлар эса хавфли зонадан чиқа олишмади.

"Милан"нинг очко йўқотиши ва "Наполи"нинг ҳафта ўртасида "Верона" билан дуранг ўйнаши "Интер"га хато қилиш имкониятини берарди. Лекин "нерадзурри" бу ҳақида ўйлашмади ҳам чоғи. Аксинча, айнан улар фаоллиги билан амалдаги чемпионни хато қилишга мажбурлашарди. Собиқ неаполчи Зелиньски майдон марказида прессинг орқали Мактоминей тўпни йўқотишига сабабчи бўлди, Тюрам қарши ҳужумни ривожлантирди ва керакли паллада совуққонлик билан ҳужумга қўшилган Димаркони тўп билан таъминлади. Федерико эса узоқ бурчакни аниқ нишонга олди


Хато қилган айбдорнинг ўзи барчасини тўғрилади. Скотт қанотдан Элмаснинг узатган тўпига отилиб чиқди ва Аканжидан чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни яқин бурчакка йўллаб қўйди. Иккинчи бўлим миланликларнинг яна бир "қовун тушириши"дан бошланди. Зоммернинг бахтига Расмус Хойлун мўлжалда адашди. "Наполи" маълум вақт фаолроқ эди, лекин айнан унинг дарвозасига ўн бир метрлик жарима зарбаси белгиланди. Бундай имкониятлардан писта чаққандек фойдаланадиган Хоқон Чалханоглу пенальтичиларга қўрқув солувчи Ваня Милинкович-Савични доғда қолдиришини Антонио Конте захира ўриндиғидан кўра олмади. Майдон четидаги одатий қизиққонлиги Антониога қимматга тушди ва ҳакам мураббийга қизил карточка кўрсатди.

Бироқ бу ҳам ҳали ҳаммаси эмасди. Меҳмонлар яна мувозанатни тиклашди. Ланг нафақат тўпни майдонда сақлаб қола олди, балки биргина уринишда уни дублга қараб югураётган Мактоминейга йўллади. Шотландиялик яна "Интер"ни ранжитди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Мхитарян натижани буткул ўзгартириб юбориши мумкин эди, лекин Генрих тепган тўп устунга тегиб қайтди. Адолатли дуранг, Италия чемпионатидаги интригани ҳам сақлаб қолмоқда.


Германия: Олисе эртаги

"Бавария" таътилда яхши дам олгани кўриниб турибди. Жамоа "Вольфсбург"га умуман имкон қолдирмади. Диаснинг узатмасидан кейин Фишер тўпга ошиқаётган Олисени ортда қолдириш ниятида, автогол муаллифига айланиб қолди. Бироқ "бўрилар" ўзларини йўқотиб қўйишмади ва "тишларини" кўрсатиб қўйишди. Лаймер сусткашликка йўл қўйди ва Пейчинович мувозанатни тиклади. Эриксен ҳам номини таблога ёздириб қўйиши мумкин эди, аммо биринчи бўлим чемпион фойдасига ҳал бўлди. Бу сафар ҳам қанотлар иш берди. Олисе жарима майдончаси ичида Диасни топди ва гол.

Франциялик учун бу голли узатма Бундеслигадаги 24-си бўлди. 2004 йилдан буён, яъни "Opta" чемпионат статистикасини юрита бошлагандан буён ҳеч бир футболчи дастлабки 50 ўйинида бундай самарадорлик кўрсатмаган. Олисенинг шу билан тўхташ нияти йўқ эди. Иккинчи бўлим аввалида у барчасини ўзи бажарди ва жарима майдончасига қанотдан кириб борди, бироқ Майклни 25-ассистдан Йентц маҳрум қилди. У Диасдан чаққонроқ ҳаракат қилган бўлса-да, тўпни ўз дарвозасига чиройли тарзда йўллаб қўйди.

Фақатгина шундан сўнг ҳужумнинг бошқа вакиллари катта саҳнага чиқишди, жумладан Кейн. Икки дақиқа ичида Харри аввалига Рафаэл Геррейруга голли узатма етказиб берди, 69-дақиқада эса ўзи жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза тўққизлигини аниқ нишонга олди. Тўп тўрга тўсинга тегиб киргани вазиятни янада чиройлироқ кўриниш олишини таъминлади. Бу Англия термаси сардорининг чемпионатдаги 20-голи эди. Якуний ҳисоб эса 8:1 — Венсан Компани жамоасининг ички аренада нақадар доминант эканлигининг яққол исботи.


Франция: етакчининг рекорди

Аслини олганда Лига 1 етакчиси шанба куни ўйнаши режалаштирилганди, бироқ қорнинг кучли ёғиши туфайли баҳс бир суткага қолдирилди. Шунга қарамай, бу ҳолат ўйин натижасига, тақдирига таъсир кўрсатмади. Иккинчи дивизионда тўртинчи ўринни эгаллаб турган "Сошо" биринчи бўлимдаёқ рақиб снайпери Эдуардан гол ўтказиб юборди, кейинроқ эса фаворит ҳисобни йирик кўриниш олишини таъминлади. Пьер Саж жамоаси барча мусобақаларни инобатга олганда қаторасига 9-ғалабасини тантана қилди ва клуб рекордини ўрнатди.

Кубок 1/16 финалидаги энг кучли жуфтлик тўқнашуви, қўшимчасига Эндрикнинг "Лион" сафидаги дебюти билан ҳам эътиборни ўзига қаратди. Аммо бразилияликдан анча аввал Афонса Морейра барчанинг эътиборини ўзи томон чорлаганди. Мавсум стартидан аввал 20 ёшли португалиялик ротация футболчиси сифатида кўрилганди, бироқ Малик Фофананинг оғир жароҳати унга имконият яратиб берди ва футболчи бундан унумли фойдаланди. Лиллда Морейра голкипер Дешам тўпни олдинга тепгач, рақиб посбонидан чаққонроқ чиқди ва ҳаммани карахт аҳволга тушириб қўйди. Ўйин бошланиши ҳақидаги ҳуштакдан 45 сония ўтиб гол урган вингер жамоанинг кубокдаги энг тезкор голи муаллифилигини "Сити"да тер тўкаётган Шеркидан тортиб олди.

Эндрик эса дарҳол фарқни иккитага ошириб қўйиши мумкин эди, бироқ Бодар тўпга ета олди ва у устунга тегиб қайтди. Айтиш мумкин кипер мана шу сейви билан, шу эпизодда хатога йўл қўйган Нгой гол орқали қисман хатосини юва олишди. Шунга қарамай, танаффусгача бу охирги эътиборга лойиқ вазият бўлмади, бўлим якунида Франция Эндрикнинг биринчи голига гувоҳ бўлди. Толиссо тўпни ерга туширмай, узоқ бурчакка йўллаган эпизодда дебютант ўз ишини моҳирона уддалади. Айнан шу гол ҳал қилувчи, ғалаба тўпи бўлиб қолди. Сўнгги дақиқаларда Тиагу Сантушнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ўйин тақдирини пенальтилар сериясига қолдириши мумкин эди. "Лион" — чинакамига ноқулай рақиб. Жамоа бу рақибга икки йил аввал Франция Кубоги 1/8 финалидаги тўқнашувдан бери мағлуб бўлмаяпти (+5=1).

Rating: +1   

Comments

   
12 jan 15:10:55
Sarvar Imomnazarov
Fransiya kim-kim bilan oʻynadi, sal tushunarliroq yoziylar
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика