Latest news

22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  3 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  5 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0

Мухлисдан савол. Рустам Ашурматов: “Ўзбек футболчиларининг рекламасини кўпайтириш керак” News

Мухлисдан савол. Рустам Ашурматов: “Ўзбек футболчиларининг рекламасини кўпайтириш керак”

Бир неча йиллар давомида “Бунёдкор” таркибида ўйнаган ҳимоячи Рустам Ашурматов қишда легионерга айланди.

Футболчи Жанубий Кореянинг биринчи лигасида иштирок этувчи “Гвангжу” клуби билан шартнома тузди. Ўтган ҳафтада Ашурматов янги клуби сафидаги дастлабки голини уришга эришди. Биз мухлислардан келган саволлар билан ҳимоячига мурожаат қилдик.

- Рустам Ашурматов футболчи бўлмаганида қайси касбни танлаган бўларди?

- Ёшлигимдан, яъни 1-синфдан футболга қатнашганим учун бошқа соҳа ҳақида ўйламаганман. Балки умуман спорт соҳасида бўлмасдим. Лекин бобом футбол билан бирга боксни ҳам яхши кўрардилар. Футболга бормаганимда балки боксёр бўлардим. Сабаби футболчи бўлишимга ҳам айнан бобом сабабчилар.

- Нега доим биринчи мураббийингиз ким деган саволга Иброҳим Мамадиев деб жавоб берасиз. Сизнинг биринчи мураббийингиз Воҳид ака эдику.

- Мен ҳеч қачон биринчи мураббий ҳақидаги саволга бир кишини айтиб ўтмаганман. Бу савол билан мурожаат қилишса доим Иброҳим ака, Вохид ака ҳамда Икром акаларни кўрсатганман. Ҳеч қачон биринчи мураббийларимни унутмайман. Сабаби улар менга футболга меҳр қўйшни ўргатишган.

- Рустам Ашурматовнинг футболчи бўлишида Бахтиёр Ашурматовнинг хиссаси қанчалик катта?

- Тоғам футболчи бўлганлари учун мен ҳам шу соҳани танлаганман. Шу қатори уларга ўхшаб ҳимоячи бўлишни хоҳлаганман. Улар мен учун нафақат тоға балки ота, мураббий керак бўлса энг катта танқидчим ҳисобланадилар. Шунинг учун уларнинг футболчи бўлимда хиссаси беқиёс.



- "Ўзбек футболидаги Ашурматов" ҳақида гапирилганда Бахтиёр Ашурматов соясида қолиб кетишдан чўчимайсизми?

- Йўқ асло. Бу нарсага доим фахр билан қараганман шундай инсон тоғам бўлганидан доим фахрланаман ва шу қатори тоғамга ўхшаб оиламиз шаънини, фамилиямизни муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан.

- Терма жамоага чақирилмаяпсиз. Бунинг сабабини биласизми?

- Терма чақирилмаётганим сабабини балки терма жамоа мураббийидан сўралса тўғрироқ бўларди. Бир нечта сабаблар бўлиши мумкин. Лекин мен бош мураббий эътиборига тушишга ва терма жамоага муносиб бўлишга бор кучим билан ҳаракат қиламан.

- Жанубий Корея биринчи лигаси сиз учун пасайиш эмасми? Мавсум бошида "Пахтакор"га ўтишингиз деярли аниқ эди. Тўғри легионер бўлмоқчидирсиз. Лекин "Пахтакор" сафида ОЧЛда ўйнаб ундан ҳам кучлироқ чемпионатга ўтсангиз бўлардику.

- Жанубий Корея К2 лигасига ўтишимни пасайиш деб ҳисобламаган бўлардим. Сабаби бу ерда ҳар бир жамоада кучли легионерлар, кучли ҳужумчилар бор ва шуларга қарши ўйнаш маҳоратимни, тажрибамни оширади деб ўйлиайман. Бу ердан ҳам янаям кучли жамолага ўтиш осонроқ бўлади, чунки бу ерда футболга бўлган эътибор талаб ва реклама жудаям кучли. Тўғри “Пахтакор”га ўтганимда ҳам яхши бўлишига ишонаман, лекин шахсан ўзим Жанубий Корея лигасида ўйнашга қарор қилдим.

- Ҳозирги кунда Ўзбекистондаги энг кучли ҳимоячи ким?

- Анзур Исмоилов. Улар кўп нарса ўрганишимиз керак деб ўйлайман. Нафақат мен балки Ўзбекистондаги кўплаб футболчилар ҳозирда Анзур акани энг кучли ҳимоячи деб билса керак.

- Жаҳон футболида кумирингиз ким?

- Жаҳон футболида жуда ҳам кўп футболчиларнинг ўйинини ёқтириб кузатаман. Ҳар биридан ўзимга керакли бўлган нарсаларни олишга ҳаракат қиламан. Лекин фақат биттасини танлаш керак бўлса Серхио Рамос деб жавоб бераман.

- Қайси клубга мухлислик қиласиз: "Реал" ёки "Барселона"?

- “Реал Мадрид” жамоасига кўп йилладан бери мухлислик қиламан. Билмадим нима сабаб бўлган, лекин шу жамоани иложи борича ўйинларини кўриб боришга ҳаракат қиламан.



- Ўтган йил Осиё ўйинларида Жанубий Кореяга қарши ўйинда сизга кучли иштиёқ халал берганми ёки чарчаб қолганмидингиз?

- Сиз айтган иккала жиҳат қилган хатоимга алоқаси йўқ. Бундай ҳолатлар ҳар бир футболчида керак бўлса жаҳон юлдузларида ҳам кузатилади. Фақат ўша бўлган хатолардан муносиб сабоқ олиш ва иложи борича шундай хатоларни қилмаслик.

- Биламан Англия премьер-лигасини кузатасиз. Юрген Клоппми ёки Хосеп Гвардиолами?

- Ҳа, АПЛни кузатаман. Лекин иккисини ажратмаган бўлардим сабаби икки хил услубли мураббийлар ва иккиси ҳам таҳсинга сазовор мутахассислар ҳисобланади.

- Энг эсда қоларли ғалабангиз ва аламли мағлубиятингиз деб қайси ўйинларни айта оласиз?

- Эсда қоларли ғалабамиз жуда ҳам кўп бўлган. Булардан энг яхшиси Осиё чемпионатида финалдаги ғалабамиз ва энг аламли мағлубият Осиё ўйинларидаги Жанубий Кореяга қарши ўйин.




- Энг яқин дўстингизни тўйи бўлаётган куни муҳим ўйинингиз бўлса Кореядан рухсат сўраб кела оласизми?

- Бу саволга жавоб бериш учун узоққа бориш шарт эмас. Сабаби яқинда энг яқин дўстимни тўйи бўлишини эшитдим ва уни тўйида бўлолмас эканман. Чунки ўйинимиз бор. Шунинг учун бу ўзимиз танлаган соҳа, бундан қочиб қутула олмаймиз ва дўстим футболчи мени тўғри тушунади деган умиддаман.

- Европа чемпионлар лигасида тўртта клуб қолди. Қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Афсуски мен мухлислик қиладиган жамоалар турнирни тарк этди. Энди қолган жамоалардан “Ливерпул”га мухлислик қиламан.

- Ҳозирги кунга қадар фаолиятингиздаги энг муҳим урган голингиз қайси?

- Ҳаётимда урган голларимдан энг муҳими албатта финалда урилган гол. Лекин худо хоҳласа бу ҳаётимдаги энг муҳими бўлиб қолмайди, бундан муҳим ўйинларда муҳим голларни уришга ҳаракат қиламан.

- "Гвангжу" клуби машина, уй билан таъминладими? Ойлигингиз қанча сир бўлмаса?

- Ҳа, албатта клуб машина ҳамда уй берган. Барча шароитлар яхши. Ойлигим масаласига келсак “Бунёдкор”да олган ойлигимдан анча яҳшироқ. Лекин бу билан Кореяга пул учун келдим дегани эмас.

- Кичик ватанингиз ўзбек футболи ҳамда замонамиз истеъдодлари бешиги бўлгани ҳолда, сизнингча, Қўқон футболи нима учун юксак марралар учун рақобат қила олмаяпти?

- Биргина сўз билан айтганда профессионаллик камлик қилаётганди. Футболга бўлган муносабат камдек назаримда, бу билан жамоадигиларни ёки мухлислани назарда тутмоқчи эмасман. Бу анча йиллардан бери кузатиб келинаётган нарса деб биламан. Лекин умид қилиб қоламан албатта “Қўқон-1912” жамоаси ҳам юксак марраларни забт этади.

- Тўғри Кореяга борганингизга ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамай ушбу мамлакат ва унинг халқи сизни ажаблантирган ёки ўзига мафтун этган ҳислатлар борми?

- Кореаликларда ғараз кўролмаслик, ҳислатларини ҳали сезмадим. Тўғрисини айтсам одамлари хушмуомала. Мана шу ҳислатлари мени жудаям қувонтирди. Ростини айтсам бундайлигини билмагандим, биз каби қўлидан келганича ёрдам беришга тайёр инсонлар.

- Ҳолис инсон ва футболчи сифатида айтингчи биз Жаҳон чемпионатига чиқишимиз учун Корея футболидан нималар ўрганишимиз керак? Икки давлат футболчиларининг фикрлар даражаси қандай? Сиз ўзингиз учун нимани кашф қила олдингиз?

- Биринчи ўринда рекламани йўлга қўйишимиз керак деб ўйламан. Футболимизни ва футболчиларимизни нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа давлатларда ҳам
кузатиш имконига эга бўлишсин. Шунда футболимиз ўсади футболчиларимизга харидорлар кўпаяди. Бу дегани биз Осиё, Европа клубларига ўтишимиз осонлашади ва бу билан терма жамоамиз кучаяди. Жанубий Кореада бу нарса жуда яхши йўлга қўйилган. Шунинг ҳисобига кореялик футболчиларнинг кўпи Европа клубларида ўйнашади. Фикрлашга келадиган бўлсак, бизнинг футболчилар кучли бўлса борки, лекин корейсладан кучсиз эмас. Кореа лигаларида легионерлар жуда ҳам кўп, шу билан бирга уларнинг барчаси яхши савиядаги легионерлар, шунинг ҳисобига ҳам ички чемпионатини кучли деб биламан.



- Нега Бахтиёр Ашурматов мураббийлар қилган клубларда ўйнамагансиз? Ёки уларнинг қўл остида ўйнаш ёқмайдими?

- Тоғам билан Худо хоҳласа бирга ишлаш насиб қилар, лекин ҳозирча йўлларимиз туташмади. Аммо тоғам бошқарган клубда ўйнашни жуда ҳам хоҳлардим.

- "Бунёдкор" клубининг асл мухлисларига қандай сўзларни айтган бўлардингиз?

- “Бунёдкор” мухлисларига биринчидан жудаям катта раҳмат айтаман. Сабаби қийин кунларимизда ҳам жамоани ёлгизлатиб қўйишмади. Шу билан бирга жамоани тарк этсак ҳам бизни муносиб кузатиб қўйишди. Улардан жудаям минаттдорман. Энди бундан кейин ҳам клубни шу йўсинда қўллаб туришларини илтимос қилган бўлардим. Кўп ғалабалар ҳали олдинда!

- Сиз қайси бирини танлаган бўлардингиз: футболчи сифатида Жаҳон чемпионатига бориш ёки терма жамоамизни мураббий бўлиб мундиалга олиб чиқиш?

- Албатта футболчи сифатида! Сабаби шунда тезроқ мундилга чиққан бўлардик. Мураббийлик ҳозирча иккинчи масала. Олдин футболчи сифатида мухлисларимизи хурсанд қилиш ниятидаман. Мухлислар каби биз футболчилар ҳам мундиалга боришни жудаям, ич-ичимиздан хоҳлаймиз, шуни ҳеч қачон унутманглар.

- Бахтиёр Ашурматовнинг жияни эканлингизни барча билади. Бироқ интервьюларда тоғам деб айтасиз. Қандай қилиб тоғангиз билан фамилия бил хил бўлиши мумкин?

- Ҳа, тоғамнинг фамилияларидаман. Сабаби мен ҳам, акам ҳам онамнинг фамилияларига ўтганмиз. Тоғам онамнинг укалари бўладилар.


Нарзулла Сайдуллаев



"Мухлисдан савол". Элдор Шомуродов: "Машъал"га келганимда бутсаларим бўлмаган" 

"Мухлисдан савол". Гадоевни ким кашф қилган: Қосимов ёки Бердиев? Футболчи жавоб берди

"Мухлисдан савол". Жалолиддин Машарипов - Онасига совға қилган Нексия ва нимадан жуда қўрқиши ҳақида        

"Мухлисдан савол". Икром Алибоев: “Футбол мен учун ҳамма нарса”         

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика