Latest news

00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  19 23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  7 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Мусиқа ёзаётган ажойиб футболчи билан антиқа суҳбат News

Мусиқа ёзаётган ажойиб футболчи билан антиқа суҳбат

"Бавария" клуби расмий сайти замонавий футболдаги энг кучли чап қанот ҳимоячиларидан бири Давид Алаба билан ноанъанавий тарзда интервью ташкил қилди.

"Бавария" футболчиси билан суҳбат Мюнхендаги овоз ёзиш студиясида бўлиб ўтди. Бу ерда Давид Алаба бўш вақтида ўз хоббиси, яъни мусиқа ёзиш билан шуғулланади. Алаба рэп ўқишни, қўшиқ куйлашни хуш кўради. Бир сўз билан айтганда, Алаба оиласининг кўп йиллик анъаналарини ҳаваскор тарзда давом эттиради. Алабанинг отаси Джордж диджей ва рэппер ҳисобланади. Опаси эса Роуз Мэй қўшиқчи сифатида фаолият юритади.

- Давид, мусиқа ёзишни қачон бошлагансан?
- аввало шуни айтишим керакки, қўшиқчилик қонимда бор. Мен санъаткорлар оиласида улғайганман. Уйга келганимда отам ҳам, опам ҳам қўшиқчилик билан шуғулланишарди. Онам ҳам мусиқани жуда хуш кўрадилар. Бу эса ўз-ўзидан менда ҳам мусиқага бўлган муҳаббатни уйғотган.

- Мусиқа асбобида ўйнашни биласизми?
- Ёшлигимда мен фортепианода ўйнашни ўрганганман. Кейинчалик гитара чалишга қизиқдим ва буни ҳам узлаштирдим. Менга кўпроқ мусиқа яратиш ёқади. Футболдан кейин мусиқага уланиш ёқимли. Мен шу тариқа ҳордиқ чиқараман.

- Студияда илк бор микрафон қаршисида пайдо бўлганизда қаттиқ асабийлашгансизми?
- Мен опам студияда қандай мусиқа ёзишини диққат билан кузатардим. Биринчи бор микрафон қаршисида пайдо бўлганимда ғалати ҳиссиётларни бошдан кечирганман. Ўзимни овозимни эшитиш менга бошқача туюлган. Худди шу ҳолат ўз интервьюларимни кўраётганда ҳам такрорланади. Шунақа паллаларда овозим ўзимга жуда хунук эшитилади. Лекин вақт ўтиши билан овозим анча сайқаллашиб борди.

- Студиядаги ишингдан қониқяпсанми?
- Мен ўзимни яхши қўшиқчи эмаслигимни ва овозим энг яхшиси эмаслигини ҳам биламан. Лекин бунинг устида иш олиб борса бўлади. Лекин якунда тайёрлаган ижод маҳсулим менга ёқади.

- "Instagram"даги саҳифангизда опангиз билан бирга дуэт айтган видеони жойладингиз. Ростмана дуэт куйлаш нияти борми?
- Дуэт куйлаш режадан ўрин олмаган. Бу шунчаки ўзимиз, дўстларимиз учун қилинадиган ижод маҳсули холос. Қўшиқ куйлаш мен учун хобби. Ўзим яратган мусиқа ёки қўшиқларни кенг оммага тақдим этмоқчи эмасман. Бу кичик доира учун.

- Қўшиқларингиз оила аъзоларингизда ёқадими?
- Опам мени кўп мақтайди. Қўшиқларим унга ёқади. Отам эса танқидчи. У асосан камчиликларим ва хатоларимни танқид қилади. Отамни айтишича, мен қўшиқни яхши куйлайман. Лекин майдонда бунданда яхшироқ эканлигимни таъкидлайди. Мусиқа бизнинг оилада энг асосий мавзулардан бири саналади. Санъат соҳасидаги тушунчаларим бор. Мусиқа бизни бирлаштиради, десам муболаға бўлмайди.

- Узоқ масофадаги ҳаёт оилага бўлган муносабатни қай даражада ўзгартирди?
- Оила аъзоларим билан доимо илиқ муносабатда бўлганмиз. Барча ишни бамаслаҳат амалга оширамиз. Мюнхенда илк келган кунларим оилам мени жуда яхши қўллаб-қувватлаган. Бу менга жуда катта кўмак бўлган. Ота-онам дастлабки йиллари бирорта уй ўйинини ўтказиб юборишмасди.

- Ўшанда сиз Зэбенерштрасседаги ёшлар академиясидаги ётоқхонада истиқомат қилардингиз. Яқинда эса "Бавария"даги янги барпо этилган ёшлар марказига боргандингиз. Қандай хотираларни ёд олдиз?
- Фарқ анча катта. Ҳозирги шароитлар янада яхшиланган ва академия ҳудуди жуда катта. Ёшлар учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Улар келажакда ўз орзуларини амалга оширишлари учун барча имкониятлар очилган. Машғулот учун майдон, стадион, жуда баҳайбат машғулотлар зали, физиотерапия бўлими, ҳордиқ чиқариш учун хона ва бильярд ҳамда "playstation" ўйнаш имкониятлари мавжуд.

- Академиядаги болалар қандай саволлар билан қийнашди?
- Уларни ҳамма нарса қизиқтиради. Сўрамаган саволлари қолмади (кулади). Мен ҳам уларни ёшида айнан шу саволлар билан юлдузларга мурожаат қилардим.

- Уларга берадиган маслаҳатингиз борми?
- Ҳеч қачон ўз имкониятни қўлдан бой берма. Кўзлаган мақсадинг сари дадил интил. Футболчи ҳар куни ўзини яхши тарафлама кўрсата олиши лозим. Тўхтаб қолиш ярамайди. Футболда ҳар қандай ҳолат юз беради. Сенга зарба беришмоқчи бўлишади ва сен қачондир ўша зарбани қабул қилиб оласан. Лекин унутма, сенда яна оёққа туриш имконияти пайдо бўлади. Ана ўшанда сен яна тик туришинг керак. Футболчи доим энг юқори марраларни орзу қилиши керак. Бусиз спортда муваффақият қозониб бўлмайди.

- Сиз ёш ўсиб келаётган ёшлар ҳақида қайғуряпсиз. Ўз вақтида "Бавария"да сиз ҳақингизда Франк Рибери жуда кўп қайғурган ва бу борада энг яқин кўмакчингиз бўлганди...
- 2010 йилда мени чинакамига омадим келган. Чунки ўшанда мен жуда аҳил ва иноқ жамоага қўшилганман. "Бавария"даги барча футболчилар ёшларга тўғри йўл кўрсатишарди ва хатоларини босиқлик билан тушунтиришарди. Бастиан Швайнштайгер, Марио Гомес, Филипп Лам ҳамда Франк Рибери менга жуда катта ёрдам кўрсатишган. Шу даражага чиқишимда уларнинг ҳам хизмати бор. санаб ўтган футболчиларим фаолиятимда жуда муҳим инсонга айланишган. Франк биринчи кундаёқ мендан ўз маслаҳатларини аямаган. Ҳозирда эса биз энг яқин дўстлар, қадрдонларга айланганмиз.

- Айтганча, Рибери сизнинг қўшиқларингиз ҳақида нима дейди?
- Қўшиқларим унга жуда ёқади. Франк кўпроқ французча мусиқаларни тинглашни ёқтиради. Лекин мени ижроимдаги қўшиқлар ҳам унга манзур.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика