Latest news

14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  1 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  6 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8

Мурод Отажонов: "Ҳужумдаги муаммо? Бу нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистонда муаммо" News

Мурод Отажонов: "Ҳужумдаги муаммо? Бу нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистонда муаммо"

Coca Cola Суперлиганинг 6-тури доирасида "Сурхон"дан учралган мағлубиятдан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Мурод Отажонов ўз фикрларини билдирди.


- Авваламбор барчани байрам билан табриклайман. Табригимиз ўхшамай қолди. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, қийин баҳс бўлди. Менимча, "Насаф" билан учрашувдан сўнг йигитлар эмоционал томонлама сустлашиб қолишганди. Рақибни ғалаба билан табриклайман, "Сурхон" таркибида ёш йигитлар кўп экан ва уларга омад тилайман.

- "Бунёдкор" жамоаси икки учрашувдан буён майдонда бир киши кам бўлиб қолган рақибга қарши ўйнаб, ғалаба қозона олмаяпти. Бунга сабаб нима?

- Сабаби оддий, гол урсанг ютасан. Бизда вазиятлар бўлди лекин улардан унумли фойдалана олмадик, агар гол урганимизда, саволингизга бемалол жавоб берган бўлар эдим.

- "Бунёдкор"да ҳужум чизиғи бироз оқсаётгандек кўринади. Ўйинларда "Бунёдкор" сафида гол урадиган яққол ҳужумчи етишмаётгандек?!

- Ушбу мавсум бутун чемпионатимизда ҳужумчилар бўйича муаммо бор. Кўпгина жамоалар 2-3та гол уриб ўйнашмоқда. Бу нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистонда ҳужумчилар билан боғлиқ муаммо бор.

- Абдуманнопов ўзининг юқори жисмоний ҳолатини йўқотгандек. Нега у бугун у захирада қолдирилди?

- Абдуманноповда кичик жароҳат бор эди. Эндигина ўзига кела бошлади ва бугун асосий таркибда бўлиши керак эди, лекин шифокорлар унга бугун дам бериш кераклигини айтишди. Кейинги баҳсларга у тайёр бўлади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика