Latest news

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  10 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  29 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  104 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

Мурод Исмоилов: "Бугун ҳаёт ва мамот жанги бўлди" News

Мурод Исмоилов: "Бугун ҳаёт ва мамот жанги бўлди"

Суперлиганинг учинчи туридан ўрин олган "Турон" - "Локомотив" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов фикрлари билан ўртоқлашди.





"Аввало яқинлашаётган Наврўз байрами билан барчани табриклайман. Ҳаммага энг яхши тилакларимни билдириб қоламан. Бевосита ўйин ҳақида фикр билдирсам, йигитлардаги шижоат ва иштиёқ дастлабки 20 дақиқаликда самара берди. Вазифаларни ҳаммасини бажаришди. Шунга яраша иккита гол ҳам урдик. Лекин тезкор жавоб голини ўтказиб юбордик. "Локомотив" ҳам яхши ижрочиларга эга шаклланган жамоа. Иккинчи бўлимда футболчимиз қўли билан ўйнаб юборди. Бундай вазият ҳаммада бўлиши мумкин. Бир киши кам бўлиб қолганимизга қарамасдан ҳужумлар уюштирдик. Якунда бир очкога эга чиқдик. Бугун ютишимиз ҳам ёки бир киши кам бўлиб мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Ўйлайманки йигитлар қўлидан келганча ҳаракат қилишди. Уларнинг аксариятида жароҳат ҳам бор эди".

- Ганалик ҳужумчи Кваме Карикари жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмади. Унинг захирага олинмаганига қандай изоҳ бера оласиз?

- Олдиндан Асилбек Қаюмовни туширишни режалаштирган эдик. Билол Тошмирзаевни мажбуран алмаштирдик. Абдулазизхон Абдурашидов майдонга тушди. Умуман олганда қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди.

- Касмининда сариқ карточка бор эди. Бундай вазиятда қандай қилиб қўл билан ўйнаш мумкин?

- Бундай ҳолат ҳаммада мухлислар қаршисида, босим остида юзага келиши мумкин. Буни инсоний фактори десак ҳам бўлади. Ҳеч кимни айбдор қилмаймиз. Таҳлил қиламиз, тушунтирамиз.

- Жамоа ҳар бир ўйинда кўплаб сариқ карточкалар олмоқда. Мана бугун қизил карточка ҳам кўрсатилди. Балки тарбиявий муҳит яхши эмасдир?

- Тартиб интизом борасида футболчиларга эътирозимиз йўқ. "Сўғдиёна" билан, қолаверса бугун ҳаёт ва мамот жанги бўлди. Кураш кечди. Сариқ карточкадан ҳеч ким суғурталанмаган. Биз атайлаб қилишни кўрсатма бермаймиз. Ўйин пайтида рўй бермоқда. Ички интизом жамоамизда яхши. Майдонда кураш бўлиши табиий.

- "Андижон"га ижарага берилган Дониёр Исмоилов давралар оралиғида вазият тақозо этса жамоага қайтадими?

- Ҳа, албатта. Шундай келишув бўлган. Дониёр Исмоилов бутунлай кетгани йўқ. "Андижон"да кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини айтди ва биз бунга рози бўлдик. Лекин клубда давралар оралиғида қайтариб олиш ҳуқуқи бор.

- Жароҳат олган футболчилар ҳақида...

- Фозил Мусаевни жароҳатидан тикланди, деб туширгандик. Аммо барибир билинди. Бо Ёнгда ҳам шундай. Катта юкламалар берилса оғриқ пайдо бўляпти. Улар яхшилаб тикланиб машғулотларга қайтишса ҳаммаси жойида бўлади. Кўпчилик жароҳат билан ўйнамоқда. Ўйиндан ўйинга ҳаракатларимиз ўхшаяпти. Мана бугун голлар урдик.

- Кейинги турда жамоани "Насаф" билан ўйин кутмоқда...

- "Насаф" ўз номи билан "Насаф". У ерда Рўзиқул Бердиев яхши фаолият олиб бормоқда. Шунга яраша тайёргарлик кўрамиз. Олдинда тикланиб олишимиз учун вақтимиз етарли.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика