Latest news

22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  0 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 3:1 (матнли трансляция)  31 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  12 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1

Мураббийлар алмашинуви: «кучли бешлик» томонларда нима гаплар? News

Мураббийлар алмашинуви: «кучли бешлик» томонларда нима гаплар?

Карло Анчелотти «Реал Мадрид»га, Массимилиано Аллегри «Ювентус»га қайтди. Рональд Куман ва Моурисио Почеттинонинг кейинги фаолияти ҳақида миш-миш ва тахминлар мавжуд.

Бу фақатгина бошланиши.

Анчадан бери юқори лигаларда мураббийлар алмашинуви бу қадар кўп бўлмагандек туюлади, аслида эса, ушбу ҳолат тез-тез учраб туради. Европанинг «кучли бешлик» чемпионатларида содир бўлаётган ўзгаришларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Англия Премьер лигаси...

• Нуну Эшпириту Санту чарчаганлиги сабабли «Вульверхемптон»дан кетиб қолди, аммо у узоқ вақт иш изламаслиги аниқ: «Эвертон» португалиялик билан Анчелоттининг ўрнини босмоқчи.

• Фрэнк Лэмпард учун ҳаммаси олдинда, аммо ҳозирча топ-клубларга бош мураббий этиб тайинланмаса керак.

• Юрген Клопп истеъфоси эса, «пайсалга солиняпти».

Испания Ла лигаси...

• Зинедин Зидан уни қўллаб-қувватлашмагани сабабли совринсиз мавсумдан сўнг, «Реал Мадрид»ни тарк этди. Рауль эса «Кастилья»  билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва энди Бундеслига клубларидан бирига бош мураббий этиб тайинланиши кутиляпти. 

• Карло Анчелотти барибир Переснинг таклифини қабул қилди ва «Реал Мадрид»га қайтди.

• Асосий савол: Рональд Куманнинг тақдири нима бўлади? «Барселона» бир қанча трансферларни амалга оширди. Агуэро, Эрик Гарсия, Эмерсон ва тез орада Мемфис Депай жамоага олиб келиниши мумкин. Бу ишларнинг бошида Куман турган бўлса ажаб эмас.

• Хосе Бордалас «Хетафе»да муваффақиятсизликка учраган бўлиши мумкин, аммо «Валенсия»ни тирилтиришга қодир.

• Диего Симеоне «Атлетико»нинг Сер Алекс Фергюсони бўлмоқчи.

Италия А серияси...

• Антонио Конте «Интер» билан чемпионлик унвонини қўлга киритди, аммо янги шароитларда ишлашдан бош тортди. Унинг ўрнини Симоне Индзаги эгаллади.

• Массимилиано Аллегри яна «Ювентус»га қайтди. Туринликлар ЕЧЛ финалларини соғинишган. Роналду «жиғи бийрон». 

• Женнаро Гаттузо «Наполи» билан Чемпионлар лигаси йўлланмасини бой берди ва энди «Фиорентина»ни бошқаради. Неаполь шаҳрида унинг ўрнини Лучано Спаллетти эгаллади.

• Пауло Фонсека ҳам Чемпионлар лигасини «насия»га қолдирди, клуб раҳбариятининг сўнгги умиди бўлган Европа лигасининг ярим финалида «Манчестер Юнайтед»дан қақшатқич зарбага учради. МЮни Европа лигасида чемпион қилган Моур унинг ўрнига келди.

• Жозе Моуринью кутилмаганда Римда пайдо бўлди. «Рома» билан янги саҳифалар ёзмоқчи эканлигини таъкидлаб, Италияда чемпион бўлганини иддао қилишни ҳам унутмади.

• Де Дзерби «Сассуоло»дан кетиб, еврокубокларнинг доимий иштирокчиси «Шахтёр» клубига ўтди. У янги жамоасини кўтара олармикан, шу савол очиқлигича қолмоқда.

Германия Бундеслигаси...

Бундеслиганинг кучли олтилигидаги барча жамоалар мураббийларини алмаштиришди.

• Ханс Дитер Флик заифлашган «Бавария»ни ажойиб тарзда қайта қурди. Унинг янги манзили Германия терма жамоаси бўлади. Барча расмиятчиликлар Европа чемпионатидан сўнг амалга оширилиши кутиляпти.

• Юлиан Нагельсманн ва Жесси Марч РБ тизимидаги иккита истиқболли ва талабчан мураббийлардир, фақат биринчиси уни тарк этиб «Бавария»га бош мураббий бўлди, иккинчиси эса, «Лейпциг»га кўтарилди.

• Марко Розе «Боруссия Мёнхенгладбах»дан кетиб, Дортмунднинг «Боруссия»сига ўтди.

• Ади Хюттер Розенинг ўрнига Мёнхенгладбах клубига тайинланди.

• Оливер Гласнер «Волфсбург» билан ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган бўлса-да истеъфога чиқарилди. Энди у «Айнтрахт» бош мураббийи.

• Марко ван Боммел «Волфсбург»да унинг ўрнини эгаллайди. 

Франция 1-дивизиони...

• Руди Гарсиянинг шартномаси тугади, «Лион» Питер Бош билан келишувга эришди.

• Кристоф Галтье «Лилль» билан чемпионликни қўлга киритди, аммо клубнинг молиявий муаммолари туфайли жамоани тарк этмоқда. Агар истеъфога чиқса, гранд клублардан таклифлар, албатта, бўлади.

• Почеттино раҳбарият билан жанжаллашди ва клубни тарк этиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Ҳатто «Тоттенхем»га қайтиши ҳам мумкин.

Европа чемпионати олдидан аксарият клубларга янги бош мураббийлар тайинланиши бежиз эмас: турнир якунига етгач, футболчилар трансфери амалга оширилади ва янги жамоани қуриш учун етарлича вақт бўлади. 

Замонавий футбол тактик курашларга бой  бўлиб борар экан, мураббийлар катта саҳнага чиқаверади.

Ҳумоюн Орипов таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика