Latest news

22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  0 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 3:0 (матнли трансляция)  29 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  12 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1

Мураббий Кевин Де Брюйненинг Евро-2020даги иштироки ҳақида гапирди News

Мураббий Кевин Де Брюйненинг Евро-2020даги иштироки ҳақида гапирди

"Манчестер Сити"нинг бельгиялик футболчиси Кевин де Брюйне Евро-2020 доирасида Россияга қарши ўйинда иштирок эта олмаса керак.

Бу ҳақида Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес айтиб ўтди. 

"Де Брюйне катта эҳтимол билан Евродаги биринчи ўйинни ўтказиб юборади. Уни алмаштирадиган футболчи таркибга лойиқ эканлигини исботлаши лозим. 

Биз ҳимоя ниқоби борасидаги қарорни қабул қилдик. Уни Ян Вертонгенга ниқоб тайёрлаган компаниядан оламиз. У бизга ёққанди. 

Кейинги ҳафтага қадар де Брюйне борасида аниқлик бўлади. У Европа чемпионатида ўйнаши мумкин, лекин айни пайтда у қачон майдонга туша олиши мумкинлигини билмаймиз. 

Биз шифокорлардан рухсат олишимиз керак", - деди Мартинес. 

Эслатиб ўтамиз, де Брюйне ЕЧЛ финалида "Челси"га қарши ўйинда бурнини синдириб олганди. 

Бельгиянинг мусобақадаги илк ўйини 12 июнь куни Россия терма жамоасига қарши ўтказилади. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика