Latest news

12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  0 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  2 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  2 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  5 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  1 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  6 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  1 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0

Муҳсин Низомиддинов: "Кубок ўйинларида ротацияга қўл уриб, ёшларга имконият бермоқчимиз" News

Муҳсин Низомиддинов: "Кубок ўйинларида ротацияга қўл уриб, ёшларга имконият бермоқчимиз"

Про лига 5-туридан ўрин олган "Олимпик-MobiUz" – "Қўқон-1912" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Муҳсин Низомиддинов фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, жамоамиз номидан Ҳайит айёми билан табриклаймиз! Кўплаб футболчиларимиз рўзадор эди. Бу нарса бизга халақит қилишидан қўрқиб тургандим. Бугунги баҳсда 1-таймда яхши ҳаракат қилдик, аммо айрим жойларда бўш ҳудудлар пайдо бўлиб қолди. "Олимпик-MobiUz" футбол ўйнашни биладиган, маҳоратли ёшлардан иборат жамоа ва уларга қарши бундай ўйнаб бўлмайди. 

- Жамоа таркибида йўқотишлар йўқмиди?

- Иброҳим Нўмонов йўқ эди. У охирги ўйинларда жамоани олдинга бошлаганди, аммо "Хоразм" билан баҳсда жароҳат орттириб олди. Ҳозирда 25 нафар футболчимиз бор, уларнинг аксарияти ёшлардан иборат. Кубок ўйинларида ротацияга қўл уриб, ёшларга имконият бермоқчимиз.

- Майдон ҳолати ҳақида фикрингиз?

- Майдон – супер. Ташкилотчилик ва атмосфера юқори даражада. Ёшлар ўсиши учун ҳамма шароитлар яратиб берилмоқда. Шунақа стадионлар ҳар битта вилоятда бўлса, "Олимпик-MobiUz" каби ёш жамоалар кўпаяди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика