Latest news

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  95 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  27 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Муҳсин Муҳаммадиев: “Марокашда самоварни чарм курткага алмаштиргандик” News

Муҳсин Муҳаммадиев: “Марокашда самоварни чарм курткага алмаштиргандик”

“Спартак” сафида Россия чемпионига айланган Муҳсин Муҳаммадиевни ишқибозлар яхши билишади. У икки терма жамоа – Тожикистон ва Россия шарафини ҳимоя қилган.


Ҳужумчи олий лигамизда ҳам ишқибозларни чиройли ўйинлари билан хурсанд қилган. Унинг яқинда берган интервьюсини эътиборингизга тақдим этамиз.


- Фаолиятингиз “Помир”да бошланган. Биринчи катта клубингиз эса “Динамо” Киев бўлиши мумкин эди.

- Киевга 1990 йилнинг декабрида келгандим. 6 мартда эса “Динамо”ни Кубок эгалари Кубогида “Барселона” билан ўйин кутиб турарди. Рақиб сафида Стоичков, Лаудруп, Куман ўйнарди, уларни фақат телевизорда кўргандик. Ўйинга иштаҳа сақлаётгандимда мени рўйхатдан ўтказишмагани маълум бўлганди.

- Сиздан Киевни тарк этишни сўрашганми?

- Йўқ. Ярим йил амалиётга эга бўлиш учун ўринбосарлар сафида бошқа фамилияда ўйнашимни айтишган. Узоқ ўйлаганман. Ярим йил деярли футболсиз қолишни қабул қилиб бўлмайди. Киевда футболчиларга нисбатан бошқача муносабат, юқори савияни кўргандим. Жамоадан кетиш оғир бўлган. Масалан, либосларни ўзимиз ювардик ва ёнимизда совун олиб юрардик. Киевда эса уни қиладиган алоҳида ходим бор эди. Бироқ катта футболсиз қололмасдим ва “Помир”га қайтганман.

- Қайтишингизни қандай қарши олишган?

- Муаммосиз. Йигитлар ва мураббий илиқ қарши олганлар. Ўйинларда ўзимни мотоциклда юргандек ҳис қилардим. Чунки тайёргарлик жараёнини Киевда ўтагандим. Майдонда рақибларни сезмасдан шунчаки учиб юрардим. Бу икки ойча давом этган. “Динамо”да эса қайтишимни шок билан кутиб олишганди. Эҳтимол, ранжишган. Улар рўйхатдан ўтказиш бўйича муаммони ҳал қилишга ишонишганди. “Помир”га миллион рубл пул таклиф қилишганди. Ўшанда трансферлар билан қизиқ воқеалар юз берарди. Айтайлик, “Ювентус” Заваров учун тўловга “Скания” автобусини ҳам ажратганди. Оддий автобусда юрардик, унинг ичида эса телевизор бор эди. Бунақасини фақат четда кўргандик. Маиший техника умуман йўқ бўлган.

- Футболчилар Европа ёки Америкадаги йиғинларда шу нарсалар билан шуғулланишган.

- Фақат бугина эмас. Эронга борсак, сотиш учун оддий лампочкаларни олардик. Бу энг фойдали бизнес эди. Бирма ва Африкада бўлгандик.

- Африкада нима сотиб олгансизлар? Бананми?

- Нега? Марокашга “Помир” билан ажойиб сафарга борганмиз. Ўзимиз билан самоварлар олганмиз. Кейин уни алмаштиргандик.

- Нимага?

- Касабланкага келдик. Таассуротлар оғушидамиз: меҳмонхонадан кўриниш ажойиб, денгизгача 50 метр, улкан тўлқинлар. Бизни айлантиришга олиб чиқишди. Таржимон юкларимизни ўзимиз билан олмаслигимизни айтмоқда. Биз эса уларни автобусга жойлаяпмиз. Ўшанда у ҳеч нарса олиш шарт эмаслиги ва русчада тўғри тушунтирганини сўраганди. Биз эса жойлардик, чунки уларни сотишга олиб келгандик. Якунда у эътибор қилмади. У бизга қаерга боришни тушунтираётганда дарҳол бозорни сўрагандик. Бозорга эртага боришимиз режалаштирилганини айтганда биз бозорга бориш лозимлигини айтгандик. Охири мураббий ҳам бунга кўнган.

Бир неча соатдан кейин бизни бозорда таниб олишганди. Ўзлари келиб, нималар борлигини сўрашарди. Ўзимиз билан Тула самоварларини олгандик. Бизда унинг нархи 54 рубл, чарм куртка 700 рубл турарди. Иккита самоварни бир курткага алмашганмиз. Тасаввур қиляпсизми? 7 баравар фойдага! Маҳаллий одамлар билан имо-ишоралар орқали бир-биримизга тушунтирардик. Тўғриси, ҳалигача марокашликларга нега бизнинг самоварлар керак бўлганини тушунмайман.

- Яна қайси мамлакатда фақат футбол эмас, балки тижорий муносабатни йўлга қўйгансизлар?

- Афғонистонга 1987 ва 1988 йилларда кетма-кет икки марта боргандик. Кўчаларда одамлар, ҳатто ёшлар ҳам автомат ва ҳарбий қалпоқда юришарди. Меҳмонхонада электрни узиб қўйишарди.

- У ердан нима олиб келганингиз ҳақида сўрашга ҳам қўрқамиз.

- У ерда Тожикистон ва Ўзбекистонда тўйдан олдин рафиқасига совға қилиш шарт бўлган газлама сотишарди. Кейин уни келин томон сарпога қўяди, барча келиб кўради. Ўшанда 3 метр шундай мато бизда минг рублдан эди. Афсуски, 15 метрдан ортиқ мато олиб кириш таъқиқланганди.

- Спорт тарафдан ўша экзотик сафарлар фойдали бўлганми?

- Қизиқ ўйинлар бўлганди. Марокаш терма жамоаси билан майдонга тушганмиз. Биринчи учрашувда 3:0 ҳисобида олдинда эдик, лекин 3:4 ҳисобида ютқазганмиз. Иккинчисида эса аксинча, 0:3 ҳисобида енгилиб туриб, ютиб кетгандик. Ўшанда Касабланка клубида Юрий Севастьяненко ишларди. Ўшанда мен ва Вася Постнов унга ёқиб қолганмиз. Шартнома таклиф қилишган, ойига 3 минг долларлик маош билан. Даҳшатли сумма!

Лекин мураббийимиз унда муаммолар бўлишини айтиб, рухсат бермаган. Бир ойдан кейин эса Иттифоқ тарқаб кетган. Чемпионатда қайси жамоалар ўйнаши номаълум эди. Якунда “Локомотив” Москвада Вася билан озроқ ўйнадик, кейин йўлларимиз айро тушди. Постнов Марокашга кетиб, Африка Чемпионлар лигасини ютди. Сёмин мени сафардан қайтарганди. Эҳтимол, яхшиликка бўлгандир. Лекин 3 минг доллар катта пул эди. Москвада эса валютага маҳсулот сотиладиган магазинга кириб, 50 долларга бир жуфт шоколад сотиб олардик. Бошқа нарсага пул етмасди.

- Барибир Россияни тарк этиб, Туркияга йўл олгансиз.

- Ўшанда ҳамма хорижга кетишни хоҳларди. Бизда унга яқин шароитлар йўқ эди. Валерий Непомняший “Анқарагужу”га таклиф қилганди. Қурбон Бердиев эса “Генчлербирлиги”да ишларди. Кейинчалик Валерий Кузьмич ўша ёққа ўтишимни маслаҳат берганди. Аввал ҳам таниш эдик, ўшанда дўстлашиб кетдик. Оиламиз билан бир-биримизникига меҳмонга борардик.

- Ўш пайтда Туркия чемпионати савияси қандай эди?

- Иттифоқ чемпионати кучлироқ бўлган. Россия чемпионати ҳақида бундай деёлмайман. Туркияда эса Ҳоқон Шукур билан тенгдош футболчиларнинг кучли авлоди етишиб чиқаётганди. Клублар кучли эди, лекин “Спартак” “Галатасарой”ни Еврокубокларда мағлуб этганди. “Фенербахче”янада кучлироқ жамоа эди.

- Қай бири машҳурроқ Галатасарой”ми ёки “Фенербахче?

- “Фенербахче” менга “Спартак”ни эслатиб юборарди. Уни шундай яхши кўришарди. Ҳозир ҳар икки клуб деярли тенг даражада машҳур, аввал “Фенер” машҳурроқ эди.

- Анқарада қандай яшагансиз?

- Менга ёққан. Истамбул билан солиштирганда катта эмасди, албатта. Лекин яшаш қулай бўлган. Машинасиз дастлаб қийин эди. Стадиондан уйгача 20 дақиқалик йўл эди. Машғулотдан кейин чарчардим. Кейин машина пайдо бўлди. Тил бўйича муаммо учрамаган. Бир ҳафтадан кейин эркин гапириб кетгандим. Уни худди доим билгандек осон тушунгандим. Аслида туркча тожик тилидан кўра, озарча, туркман ёки ўзбек тилига яқинроқ саналади. Непомняший кетишни истагандан кейин у ерда қолишни хоҳламадим.

- Янги мураббий ўз футболчиларини олиб келганми?

- Йўқ, у менга ишонч билдирган, чемпионат охиригача ўйнаганман. Мавсум тугагач, Москвага “Локомотив” менга Марокашга кетмаслигим учун совға қилган уйга қайтдим. 1994 йил эди. “Спартак” Бразилиянинг “Палмейрас” клуби билан ўртоқлик учрашуви ўйнаши керак эди, футболчи етишмаган. Ярим жамоа жаҳон чемпионатига йўл олганди. Мени таклиф қилишди. Дастлаб ўйин олдидан машғулотда иштирок этдим. Сўнг Романцев дарҳол жамоасига ўтишим ҳақида қизиқди. “Палмейрас” билан беллашувда вазиятлар яратдим. Ўшанда рақиб таркибида бизнинг ўнг қанотда Канчельскисни қандайдир ёш ўйинчи роса қийнаганди. Ўшанда унинг Роберто Карлос эканлигини билмагандик. Ўйин давомида у қандай қилиб Канчельскисни айлантирганига ҳайрон бўлгандик.

- “Спартак”ка ўтишингизда муаммо пайдо бўлмаганми?

- Турклар ҳужжатларни юборишмаганди. Уларга трансфер учун пул тўлаб бўлинганди. Охири мени рўйхатдан ўтиш тугашига бир неча соат қолганда расмийлаштиришга улгуришган. “Камаз” билан ўйиннинг иккинчи бўлимида тушиб, тўп киритгандим. Жамоага тез мослашдим, биринчи мавсум омадли ўтди. 1995 йилни хет-трик билан бошладим, 6 ўйинда 6 гол урдим. Кейин Онопко, Никифоров, Пятницкий жароҳат олди. “Алания”, “Ротор”га ютқаздик. Владикавказдажуда қулай имкониятдан фойдалана олмадим.

Биринчи давра ўртасида жамоага Юран, Кульков, Черчесов, Шмаров келди. Жамоада 8 ҳужумчи бўлиб қолди. Чемпионлар лигаси арафасида Романцев Юран – Шмаров жуфтлигига умид қилаётгани билинди. Ҳатто, Писаревни чап қанот ярим ҳимоясига ўтказишди. Андрей Тихонов ўнг қанотга жойлаштирилди. Рақобат ақлдан оздирадиган ҳолатда эди. Машғулотларда расмий ўйинлардан қийинроқ эди, бунга ишонинг. Асосий таркибдан ўрин олиш қийин эди. Мураббийлардан хафа бўлмаганман, улар ростдан ажойиб жамоа шакллантиришганди. Чемпионар лигасида қайд этилган натижаларни эсланг. Гуруҳдаги барча ўйинларда ғалаба қозонилган. Чемпионликни “Алания”га бой берганимиз вазият тақозоси бўлганди. Владикавказликлар тасодифан ютишмаганди, лекин “Спартак” барибир кучлироқ эди. Жароҳатлар бўлмаганда чемпионликни бериб қўймасдик.

- Якунда жамоадан кетдингиз.

- Олег Иванович шошмасликни маслаҳат берди. Бир неча ой кутишим кераклигини айтди. Ўшанда Юран ва Шмаров тез орада кетишини билмасдим. Кута олмасдим. Ҳозир эса шошилмаслик лозим бўлганини тушуниб турибман. Кейин эса мураббий Валерий Овчинников пайдо бўлди.

- Машҳур Борман!

- Ҳа, у Нижний Новгородга таклиф қилди. Ўтишни истамаганим учун жуда катта сумма хоҳлашимни таъкидладим. У эса бунга рози бўлди. Кўтарма пулини Душанбедан қайтиб келишимда аэропортда тайёрлаб туришини айтди. Ва у қаердандир рақамимни билиб, Душанбега қўнғироқ қилди. Охир-оқибат Новгородга келдим. “Спартак”дан кейин умуман бошқа савия эди. Мавсумда 11та гол урдим. Шартномамда 15 тўп киритсам, катта мукофот пули олишим ҳақида ёзилганди. Ўшанда Овчинников буни бажарган тақдиримда пулни қаердан олиш тўғрисида бош қотирганини тан олганди. Ўйинлар давомида мени алмаштирарди. У яхши руҳшунос эди. Бизга айтарди: “Яхши пул тўлаяпман. Яна машқ қилдиришим ҳам керакми?” У 8 соат гапириши ва бир гапини иккинчи марта такрорламаслиги мумкин эди. Афсуски, жамоа лигадан тушиб кетди ва мен Австрияга, Рашид Раҳимовнинг олдига йўл олдим.

- У ерда ишлар ўхшамади.

- Жамоамни топмагандим. Қанот ярим ҳимоясида ўйнадим. Ҳужумда 2 ўйинда гол урмадим ва ҳужумдан узоқроқ позицияларга қўя бошлашди. Қанотда кўпроқ югуриш лозим эди. Бундай юкламага тайёр эмасдим. Кейин Россияга қайтдим.

- Романцев, Сёмин, Непомняший каби мураббийлар билан ишлагансиз. Кимдан кўпроқ нарса ўргангансиз?

- Менга Романцевнинг футболи яқинроқ. Валерий Кузьмичдан ҳам кўп нарса ўрганганман. “Рубин”да спорт директори бўлиб ишлаб, Қурбон Бердиевдан ҳам яхши сабоқлар олдим.

- “Рубин” “Барселона”ни “Камп Ноу”да доғда қолдирганда захира ўриндиғида бўлганмисиз?

- У ерда нима қиламан? Захирада ўтирган спорт директорларини кўрсам, улар нима қилиб беришлари мумкинлигини ўйлайман. Камералар олдида чиройли кўриниш учунми? Директорлар трибунада ўтиришлари керак. Ўшанда “Барса” президенти Лапортадан узоқроқ бўлмаган жойда ўтиргандим. Ўйиндан аввал мураббийлар штаби рақиб ҳақида ипидан-игнасигача барча маълумотларни етказганди. Футболчилар буни бажарган ва ғалаба қозонганмиз.

- Охирги иш жойингиз Тожикистон терма жамоаси бўлди.

- Икки йилда катта ишларни амалга оширдим деб ҳисоблайман. Мухлислар терма жамоада ўз услуби пайдо бўлганини айтишди. Нафақат терма жамоа, балки ёшлар термалари билан ҳам шуғулландим. Кейинчалик миллий термада ўйнаб кетадиган ёшлар кўп. Қилинган ишлар самарасини кўриш учун кўпроқ вақт керак эди.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика