Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"
26 jul 11:55
News
Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"
Мираброр Усмонов хотира турнири доирасида Саудия Арабистони U-23 ҳамда Япония U-23 (1:5) учрашувидан сўнг саудияликлар дарвозабони Муҳаннад Ал Яҳё ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга туширилганди.
"Эҳтимол, ғалабага лойиқ эмасдирмиз, чунки кўнгилдагидек ўйин намойиш этмадик ва ўйинга етарлича тайёргарлик кўрмаганимиз учун яхши натижа кўрсата олмаяпмиз. Биласизми, биз фақат тўрт кун машғулот ўтказдик.
Келгуси йил январь ойида мамлакатимиз мезбонлигида ўтказиладиган Осиё кубогида бош совринни қўлга киритишни хоҳлаймиз.
Сўнгги турга келадиган бўлса, Ўзбекистон Япония устидан ғалаба қозониши мумкин. Улар ўз мухлисларининг қўллаб-қувватлашлари остида ўйин намойиш этишади, шунинг учун балки муваффақиятга эришар", деди Ал Яҳё.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Comments