Latest news

10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  0 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   0 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  112 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  9 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2

Мўйдин Мамазулумов: “Яқин кунларда ”Локомотив”даги тақдиримга ойдинлик киритилади” News

Мўйдин Мамазулумов: “Яқин кунларда ”Локомотив”даги тақдиримга ойдинлик киритилади”

Кеча миллий чемпионатимизнинг сўнгги туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди ва шу тариқа мавсум якунланди. Наманганда меҳмон бўлган “Локомотив” қийин ғалабага эришди.

Аниқроғи “Навбаҳор”нинг сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юборгани якунда “темирйўлчилар”га ғалаба келтирди. Аммо чемпионлик пойгасида “Пахтакор” билан бўлган курашда “Локомотив” барибир ўзиб кета олмади. Жорий мавсумнинг биринчи қисмини “Навбаҳор”да ўтказиб кейинчалик “Локомотив” сафидан ўрин олган тажрибали ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов кечаги учрашувда собиқ жамоасини жазолади. Ўйиндан сўнг у билан суҳбатлашдик.


- Мўйдин ака, аввало “Навбаҳор” билан ўтган учрашув ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз. Гарчи жамоангиз ушбу баҳсда муваффақият қозонган бўлсада, чемпионлик пойгасида “Пахтакор”дан барибир ўта олмади. Шу боис Наманганда қўлга киритилган ғалаба унчалик татимагандир?
- Ғалаба қозониш доимо ёқимли. Тўғри, чемпион бўлиш мақсадида сўнгги тургача кураш олиб бордик. Аммо бу бизга боғлиқ эмасди. Лекин шунга қарамай жамоамиз Наманганга фақат ғалаба қозониш ниятида борганди. Шунинг учун бутун баҳс давомида барчамиз муваффақият қозониш ҳақида ўйладик. Айтиш керакки, шу куни “Навбаҳор” бизга муносиб равишда қаршилик кўрсатди. Бу клубда олдин ўйнаганим учун ҳам айтаманки, яхши, курашчан жамоа.   

- Эътиборлиси захирадан майдонга тушиб ғалаба келтирувчи гол муаллифига айландингиз. Буни кутганмидиз?
- 2:1 ҳисобида ортда қолаётган эдик. Бундай вазиятда қандай бўлмасин жамоамни мағлубиятдан қутқариб қолишга харакат қилдим. Ҳаммаси Яратгандан. Олдиндан нимадир қилиб юбораман деб аниқ айта олмайсан киши. Лекин яхши ният билан тушгандим.

- “Локомотив” финишга 2-ўрин билан етиб келди. Буни жамоада қандай қабул қилишди?
- Мавсум аввалида раҳбарият томонидан чемпионлик вазифаси қўйилганди. Шунингдек Кубок баҳсларида ҳам бош совринни қўлга киритиш асосий мақсадлардан бири эди. Аммо чемпионатда ҳам кубокда ҳам ниятимизга ета олмадик. Бу –футбол. Энди бор эътиборни кейинги йилга қаратиш керак. Чемпионат доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912”га қарши ўйиндаги йўқотилган очколар бугунги кунга келиб бизга қимматга тушди. 


- “Локомотив”даги фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Ҳа деса ҳам бўлади. “Локо”га аслида совринларни ютиш учун келгандим. Давралар оралиғида мени бу ерга собиқ мураббий Вадим Абрамов таклиф этиб, ишонч билдирганди. Вадим Карленович ишлаган пайтида бошланғич таркибдан жой эгалладим. Бироқ кейинчалик асосан захирада қолиб кетдим. Лекин шунга қарамай “Локомотив”даги фаолиятимдан нолимайман. Жамоа билан чемпионликка эришишни истагандим. Лекин кумуш ҳам ёмон эмас. Насиб қилса келаси йил чемпион бўлармиз.

- Адашмасам “темирйўлчилар” билан амалдаги шартномангиз шу йилнинг охирида ўз кучини йўқотади. Кейинги тақдирингиз ҳақида нима дейсиз?
- Яқин кунларда бунга ойдинлик киритилади. Тўғри, “Локо” билан тузган битим якунига етиб бормоқда. Аммо клубда қолиш қолмаслик масаласи раҳбарият билан гаплашилгач маълум бўлса керак. Ўзимга қолса Тошкент клубида қолган бўлардим.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика