Latest news

18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  0 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  1 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  5 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал" (матнли трансляция)  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  3 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  5 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  11 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  13

⚡️ Моуринью қачон охирги марта Шомуродовни асосий таркибда майдонга туширганди? News

⚡️ Моуринью қачон охирги марта Шомуродовни асосий таркибда майдонга туширганди?

Италия чемпионати 36-турда “Рома” сафарда “Фиорентина”га имкониятни бой (0:2) берди.

Жозе Моуринью бу сафар Элдор Шомуродовга учрашув якунига 1 дақиқа (!) қолганида имкон берди. Умуман ўзбекистонлик форвард сўнгги бора ўтган йил 4 декабрда “Интер”га қарши (0:3) баҳсда асосий таркиб майдонга тушганди. Шундан кейин эса 17 учрашувда (2 та гол урди, битта ассист қилди) захирадан ўйинга қўшилди, 11 тасида туширилмади ва биттасини коронавирус туфайли ўтказиб юборди.

Умуман 26 ёшли футболчи 2021/22 йилги мавсум чемпионатда 26 учрашувда қатнашиб, 2+4 натижа кўрсатди ҳамда бир бор сариқ карточка олди. Италия Кубогида эса бир ўйинда битта гол ҳамда ЕКЛда 10 баҳсда 1+2 натижани ўз ҳисобига ёздирди. 

“Бўрилар”ни олдинда А Серия доирасида “Венеция” (14 май, 23:45), “Торино”га (22 май, 19:00) қарши охирги тур ўйинлари кутмоқда. Жамоа мусобақа жадвалида 59 очко билан 6-ўринда бормоқда ва ЕЧЛ йўлланмасидан “қуруқ” қолди. Шунингдек, 25 май (23:59) куни Конференциялар Лигаси финалида Моуринью шогирдлари “Фейноорд”га қарши саф тортади.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика