Latest news

09:24АПЛнинг мухлислар талқинига кўра йил рамзий термаси эълон қилинди  0 08:55Sofascore талқинига кўра топ-5 лигалардаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоа эълон қилинди  0 08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  0 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  8 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  3 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  8 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  12 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0

Моуринью: "Одамлар мени Жозе Гарри Моуринью Поттер деб ўйлашади" News

Моуринью: "Одамлар мени Жозе Гарри Моуринью Поттер деб ўйлашади"

Жозе Моуринью "Милан"га қарши баҳс олдидан мухлисларнинг у ҳақида фикри борасида гапирди.

"Жориймавсум бизда иккита қийин давр бўлди: Биринчиси - чемпионатдаги дастлабки учта тур, 9 очко ўрнига 1 очко олдик. Ҳозир Чемпионлар лигаси зонасидан 4 баллга ортда қоляпмиз.

Иккинчиси - муаммолик таркиб билан "Фиорентина", "Аталанта", "Юве", "Лацио", "Милан"га қарши ўйнайдиган давримиз. Буни қийинчилик эмас дейиш адолатсизлик. Ўзингиз истаганча танқид қилинг, аммо ҳозирги қийинчиликларни унутиш - ақлсизлик.

"Кремонезе"га қарши ютилган баҳс эсингиздами? Ҳимоя чизиғимиз эсингиздами? Бугунги аҳволимиз қандай? Кристенсен ҳимоячи эмас, Манчини жароҳатланган ва ҳимоя марказида ўйнамайди, Хейсен ҳали бола, Льоренте эртага ўйнаши мумкин, аммо сўроқ остида.

Биз дербида мағлуб бўлдик, аммо чемпионатда курашни давом эттирамиз. Биз - "Рома"миз, энг зўр мухлислар бизда.

Жамоа мураббийининг номи анча машҳур, одамлар уни Жозе Гарри Моуринью Поттер деб ўйлашади. Бу менга бўлган талабларни оширади.

"Милан"га қарши баҳсда қолган учрашувлардагидек бор кучимиз билан тўп тепамиз. Афсуски, захира ўриндиғида эмас, трибунада бўламан" - дейди "Рома" устози.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика