Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Моуринью: "Эртами кечми "Юнайтед" совринлар ютишни бошлайди" News

Моуринью: "Эртами кечми "Юнайтед" совринлар ютишни бошлайди"

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу жамоа йилдан йилга яхшиланиб бормоқда. Ёш футболчилар улғайиб, тажриба тўпламоқда. Клуб сифатли футболчилар сотиб олмоқда.

Улар таркибни ўзгартиришди, айрим футболчилар мен билан ишлаган, захирада ўтирган, энди эса асосий таркибда. Демак, эволюция бўлмоқда.

МЮнинг амбициялари юқори, совринлар қўлга киритиш мажбурияти бор. Соврин қўлга киритилмаганига ҳам анча вақт бўлди. Сўнгги соврин Европа лигаси бўлганди, шу боисдан жамоада соврин ютиш иштиёқи юқори.

МЮ эртами кечми совринлар йўлига тушиб олади. Жамоа шу йўлда ҳаракатланмоқда. Рэшфорд ҳали ёш, бироқ болакай эмас. У жуда агрессив футболчи. Кўпчилик учун намуна.

Матич каби футболчилар эса жамоага баланс тақдим қилади. Демак, жамоа ривожланишда давом этади", - деди Моуринью.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика