Latest news

22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  1 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  3 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  32 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  45 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1

Моуриньо "Рома" ва "Зенит"га қарши ўйинлардаги ўхшаш вазиятларнинг иккисида ҳам "Юве" фойдасига қарор чиқарилганини танқид қилди News

Моуриньо "Рома" ва "Зенит"га қарши ўйинлардаги ўхшаш вазиятларнинг иккисида ҳам "Юве" фойдасига қарор чиқарилганини танқид қилди

Икки ўхшаш ҳолат Жозенинг эътиборини тортди.

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью кеча ўтказилган "Ювентус" - "Зенит" (4:2) ўйинидаги пенальтига тўхталди. 11 метрли нуқтага яқинлашган Пауло Дибала дастлаб ушбу имкониятдан унумли фойдалана олмайди. Аммо, хуштакдан аввал жарима майдончасига кириб кетган футболчилар сабаб, ҳакам пенальтини қайтадан қўяди. Табиийки, бу сафар Дибала пенальтини аниқ амалга оширади. 

Мураббий эса, яқинда ўтказилган "Рома - "Ювентус" ўйинида ҳам деярли ҳудди шунга ўхшаш вазият бўлганини эсга олди. Ўшанда ҳам бир неча футболчи пенальти тепилишидан аввал жарима майдончаси ичига кириб кетганди. Аммо, ҳакам гол ура олмаган "Рома"га қайтадан зарба бериш имконини бермаганди.

Моуринью ўз "инстаграм" саҳифасига ушбу суратни жойлаб, "Бир сафар қайта тепишга имкон беришди, бошқасида эса йўқ. Топингчи қайси бирида?", -деб ёзади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика