Latest news

13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  0 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  0 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   45 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  36 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  15 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  18 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  4 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18

"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда News

"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда

Франциянинг "Монако" клуби ҳимоя чизиғидаги жиддий йўқотишлар сабабли "Манчестер Сити" вакили Натан Аке билан таркибни кучайтиришни режалаштирган эди.

Бу ҳақда "L’Équipe" нашри хабар бермоқда.

Монегаскларнинг бу қарорига жамоадаги кетма-кет жароҳатлар сабаб бўлган. Аввалига асосий ҳимоячи Моҳаммед Салису тиззасидан оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Унинг ўрнига "Лестер"дан ижарага олинган Ваут Фас эса "Гавр"га қарши ўйинда (0:0) тўпиғини шикастлаб олди. Энг ёмони, Фаснинг ўрнига майдонга тушган Эрик Дайер ҳам ўша ўйиннинг ўзида жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

Хабарларга кўра, "Монако" Натан Аке трансфери бўйича музокаралар олиб борган, бироқ бу жараён тезда тўхтатилган. 30 ёшли нидерландиялик ҳимоячининг "Луи II" стадионига кўчиб ўтиши ҳозирча амалга ошмайдиган бўлди.

Айни дамда монегасклар ихтиёрида фақатгина битта соғлом марказий ҳимоячи — Тило Керер қолмоқда. Жамоа яқин кунларда Чемпионлар Лигаси доирасида "Ювентус"га қарши майдонга тушиши керак.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика