Latest news

17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  4 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  5 16:51Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:35Про лига. "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  4 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  10 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  18 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3

Мўминжоновнинг Суперлигадаги охирги ўйини ёдингиздами? News

Мўминжоновнинг Суперлигадаги охирги ўйини ёдингиздами?

Эртага Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсумига старт берилади.

Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Нефтчи" дастлабки турни Яйпанда "Қўқон-1912"га қарши ўтказади.  Эътиборли жиҳати, "Нефтчи" ҳам, унинг мураббийи ҳам Суперлигани 2018 йилда тарк этган эди. Аввалроқ Фарғона клубининг Суперлигадаги охирги ўйинини ёдга олган эдик. Навбат мураббийга...

Мўминжоновнинг элитадаги сўнгги ўйинини "Навбаҳор" билан 2018 йилнинг 10 октябрида ўтказган эди. Ўша куни Тошкентда меҳмон бўлган "лочинлар" "Бунёдкор"га имкониятни бой беришган. Пойтахт жамоасига ғалаба келтирувчи голларга Азизбек Ҳайдаров ва Абдулла Абдуллаев муаллифлик қилган эди. 


БУНЁДКОР - НАВБАХОР - 2:0

03/10/2018. 25-тур. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 5482 мухлис 

Рефери: Серазитдинов Виктор

Голлар:

1:0 - Ҳайдаров Азиз, 31

2:0 - Абдуллаев Абдулла, 60

БУНЁДКОР: Зухуров Мурод; Тошматов Муроджон (Сулаймонов Мирғиёз, 72); Ашурматов Рустам; Комилов Акром; Ҳайдаров Азиз (Абдуллаев Абдулла, 54); Ибрагимов Жавлон; Жўраев Дилшод; Собирхўжаев Сардорбек; Ғиёсов Хуршид (Мирахмадов Миржахон, 81); Аҳмадалиев Дилшод; Нурматов Шахзодбек

НАВБАХОР: Эргашев Ботирали; Мехмонов Жахонгир; Голбан Игор; Ҳошимов Даврон; Каримов Шерзод; Нўмонов Аюбхон (Никач Дарко, 46); Алиев Аъзам; Ғофуров Мирзохид; Турғунбоев Азизбек; Ўрунов Остон; Ахмедов Рўзим (Сулаймонов Сардор, 62)

Огоҳлантиришлар: Собирхўжаев Сардорбек, 73; Ҳошимов Даврон, 85

Қуйида ўша учрашувдан олинган ажойиб фотосуратларни томоша қилинг.

Айни пайтга келиб, марказий ҳимоячига айланган Абдулла Абдуллаев ўша куни Ботирали Эргашев дарвозасини ишғол қилган эди.

Учрашувни Виктор Серазитдинов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарган эди. 

Мазкур таркибдан Шерзод Каримов ҳамда Мирзоҳид Ғофуров эртага ҳам Илҳом Мўминжоновга ёрдам бериши мумкин.

Юқоридаги суратдан фақат Дилшод Жўраевгина янги мавсумни "қалдирғочлар" сафида ўтказади.

Бўлажак пахтакорчилар...

Ўша мураббий...

"Навбаҳор"нинг бўлажак устози

Ўйиндан кейин Мўминжоновнинг ўрнини Канчельскис эгаллайди.

Мўминжоновнинг "Навбаҳор"даги охирги ўйинини унутилмас қилган мураббий

Юқоридаги суратларни тарихга муҳрлаган киши...

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика