Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"
11 jul 23:14
News
Аввалроқ, 39 ёшли яримҳимоячи 13 йиллик фаолиятидан сўнг Мадрид клубини тарк этган эди. 2012 йилдан бери "оқ кийимлилар" таркибида футболчи 28 та унвонни, шу жумладан Чемпионлар Лигасининг 6 та бош совринини қўлга киритди.
"Айтиш қийин, бу аралаш ҳис-туйғулар. Унутилмас, шон-шуҳратли ва ғалабага бой давр ўз якунига етди.
Бошимдан ўтказганларим менга катта қувонч бағишлайди. Бу ерда эришган барча ютуқларим ҳақидаги хотиралар мени жуда бахтли қилади, гарчи буларнинг барчаси ортда қолган бўлса ҳам.
"Реал"да мен ҳам ўйинчи, ҳам инсон сифатида камол топдим. "Реал Мадрид" менга футболда ҳамма нарсани берди ва бунинг учун умрбод миннатдор бўламан.
Мен доимо "Мадрид"га мухлис бўлиб қоламан," - деди Модрич.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments