М.Исмоилов: "Нефтчи" замонавий академияга эга бўлади" (видео)
20 jan 2014 16:20
News
М.Исмоилов: "Нефтчи" замонавий академияга эга бўлади" (видео)
Гарчанд "Нефтчи"ни кўплаб футболчилар тарк этган бўлса-да, Мурод Исмоилов енг шимариб ишга киришиб кетганлигини кўряпмиз.
"Металлург"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида фарғоналиклар ўйини анча сермазмун бўлди. Аммо иккинчи бўлимда таркибни тубдан ёшартирилиши натижасида бекободликлар ғалабани илиб кетдилар. Ўйиндан сўнг Мурод Исмоилов сайтимиз учун Фарғона футболининг келажак режалари ҳақида гапириб берди.
- "Нефтчи" замонавий клуб даражасига чиқиши учун нафақат футболчиларни, балки инфраструктуранинг ҳам сифатини оширимиз керак. Бу йўлда аниқ бир дастур ишлаб чиқилди. Янги мавсумда янги стадионга эга бўламиз. Шу билан бирга замонавий футбол академиямиз ҳам қад кўтаряпти. У ерда барча шароитлар муҳайё қилинади. Академия нафақат Фарғона, балки Қувасой, Қўқон, Марғилон учун ҳам фаолият олиб боради. Қўшни вилоятлардан ҳам ёш чарм тўп усталари келиб шуғулланиши мумкин. Базамизда эса машғулот ўтказиш учун иккита майдон қурилди. Бу машғулотларнинг сифатини ошириши аниқ.
Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments