Latest news

15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  0 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  1 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  1 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  14 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  16 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  4 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  2 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4

Мишель Платини: “Пулга муҳтож бўлмаганман” News

Мишель Платини: “Пулга муҳтож бўлмаганман”

УЕФА президент Мишель Платини ўзи эгаллаб турган лавозимдан четлатилганига муносабат билдириб, молиявий қаллобликда айбланаётгани юзасидан Франциянинг “Le Monde” нашри саволларига жавоб қайтарди.


Платини Блаттер ўзига тўлаган 2 миллион франк маблағ юзасидан батафсил тўхталиб ўтишга ҳаракат қилди.


– ФИФА президенти Йозеф Блаттер сизга икки миллион франкни ҳеч қандай шартномасиз, 9 йил аввал тугаган шартнома юзасидан тўлаши қандай содир бўлди?

– Воқеа ғалати кўриниши мумкин, лекин барчаси қандай кечган бўлса, шундай айтаман. 1998 йил мен жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси президенти бўлгандим. ФИФАга янги президентлик сайловлари арафасида Блаттер мени хонасига чақирди. У менга маслаҳатчиси бўлишни таклиф қилди ва мендан қанча маош исташимни сўради. Мен жавоб бердим: “Миллион”. Бунга жавобан у маошни қайси валютада хоҳлаётганим билан қизиқди – рубл, лир ёки доллар? Кейин бир йил учун бир миллион Швнйцария франкига тенг маблағ тўлашга рози бўлди.

– Блаттернинг сўзларига ишондингизми? Сиз жуда ўзига бино қўйган инсонсиз ёки эҳтиётсизлик қилгансиз.

– Блаттер менга эркакчасига ваъда берганди. У ФИФА президентига айланди, ФИФА! Унга ишондим. Ҳар қандай ҳолатда, тушунишим бўйича, Швейцария қонунларида оғзаки ваъда ёзмасига тенглаштирилган. Нима бўлганда ҳам у ФИФА президенти бўлди ва сентябрь ойидан мен ишимни бошладим.

– Қандай иш учун бунча маош олишингиз лозим эди?

– Тақвимни ислоҳот қилиш устида ишладим, шунингдек, ФИФАнинг камбағал мамлакатлар футбол федерацияларига ёрдам ва кўмак берадиган лойиҳаларида қатнашдим. Блаттерга сафарлари давомида ҳамроҳлик қилдим. Қисқача айтганда, кўп ишладим ва буни кўплаб инсонлар тасдиқлашлари мумкин.

– Барибир бу нима учун Блаттер сизга 1998-2002 йилларда амалга оширилган иш учун 2011 йил пул тўлаганини тушунтирмайди.

– Дастлабки ойларда маошимни сўрамасдан ишладим. Бир қанча вақтдан кейин Блаттердан пул ҳақида сўраганимда шундай жавоб берди: “ФИФА бош котиби 300 минг олаётган ҳолда сизга 1 миллион тўлай олмайман. Сизга ҳам шундай шартнома берамиз ва қолганини кейинроқ тўлаймиз”. Бу ростдан ҳам содир бўлди.

– Сиз 9 йил кутгач, унга қарзи ҳақида эслатдингизми?

– 2002 йил июнда Блаттерга ишлашни тўхтатдим. Ўшанда ФИФАнинг ижроия қўмитаси таркибига киргандим. Пулга муҳтож бўлмаганим сабабли шунча пайт кутдим. Мен пул топишни 17 ёшимда бошлаганман. Футболда пул олиш мумкинлигини ўйламагандим ҳам. Отам математика ўқитувчиси эди ва “Нанси”да ўйнаганимда шундай сўраганди: “Унга футбол ўйнагани учун пул берасизми?” Ишонинг, молиявий томондан муҳтожлигим бўлмаган.

– Пулларингиз билан нима содир бўлди?

– ФИФАнинг молиявий бўлимидан Блаттер менга қарз бўлган суммани тўлаб беришни сўрадим. У менга ишлаган 4 йилимнинг ҳар йили учун 500 минг франкдан қарз бўлганди. Шу сабабли 2 миллион франк жўнатди. Бу суммадан солиқларни тўладим.

– Швейцария суди Қатарда 2022 йил ўтадиган жаҳон чемпионати учун берилган овозларга пора олинганлик юзасидан қизиқиб кўрди. Сиз ушбу давлатга овоз берганингиздан афсусланмайсизми?

– Йўқ. Мен ростдан ҳам Қатарга овоз берганман. Футбол энди ривожланаётган ва ҳали мундиал бўлмаган ҳудудда чемпионат ўтишини истаганман.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика