Latest news

15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  0 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  3 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  2 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  4 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  5 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  0 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  2 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  5 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  18 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  9 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  3

Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман" News

Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"

Про лига 5-туридан ўрин олган "Олимпик" – "ФарДУ" (2:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Мирко Йеличич фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун мураккаб ўйин бўлишини билардик. Ҳозир Про лигада деярли ҳамма жамоаларнинг даражаси бир хил. Жисмоний жиҳатларга урғу қаратилган курашлар бўлишидан хабардор эдик. Биз 80-дақиқагача ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. 2:0 дан сўнг йигитлар бўшашишди ва уларнинг ўйинига мослашишимизга тўғри келди. Болалар ёш бўлишларига қарамай, астойдил курашди ва ғалаба қозонди. 

- "Олимпик" биринчи таймда ёрқин ўйин кўрсатди, иккинчи бўлимда эса вақт асосан курашларга сарфланди...

- "ФарДУ" таркибида асосан бўйи узун ва жисмонан кучли футболчилар йиғилган. Улар 2:0 дан кейин шунақа футбол ўйнашга ўтди. Узун пасларни кўп амалга оширишди. Биз ўз футболимизни кўрсатишга уриндик, эпизодларда курашдик, бошқа иложимиз ҳам йўқ эди. Рақиб ҳам кучли томонини кўрсатишга ҳаракат қилади. Бироқ Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман. Техник футболчилари бўлмагани учун улар узун паслар ва жисмоний тарафга урғу қаратишди. Таркибимизда уч нафар ёши катта футболчи бор, бошқалар академиядан чиққан ва катталар даражасида футбол ўйнамаган. Академиядан чиққан йигитлар бундай курашларга ҳали мослашмаган, бу уларга дарс бўлмоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика