Latest news

07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  49 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   45 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  96 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2

Мирко Еличич: "Сўнгги икки ҳафтада бешинчи ўйинимизни ўтказяпмиз. Суперлигага чиқиш вазифаси йўқ" News

Мирко Еличич: "Сўнгги икки ҳафтада бешинчи ўйинимизни ўтказяпмиз. Суперлигага чиқиш вазифаси йўқ"

Про-Лиганинг 4-туридан ўрин олган "Арал" - "Олимпик" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Мирко Еличич матбуот анжуманида иштирок этди.

"Қийин ўйин бўлишини билардик. Бугунги баҳс тақвимимиздаги энг қийин учрашувдек кўринмаслиги мумкин, аммо ҳаттоки Суперлига клублари ҳам ушбу майдонда ўйнашга қийналишади. Ўйин учун "Арал"га раҳмат. Бизнинг ёш футболчиларимиз шундай ўйинлар орқали ўсишга эришади. Намойиш этган ўйинимиз менга ёқди, бироз омад ҳам кулиб боқди, дея оламан. Ўтган ўйинларда ёрдамга келмаган омад, бугун бизга томонда бўлди" - деди Мирко Еличич бугунги тўқнашув ҳақида.

- Иккинчи бўлимда жамоангиз кўпроқ ҳимояланди ва кўпгина вазиятларда вақтни чўза бошлади...
- Мен фикрингизга қўшилмайман. Бу сизнинг фикрингиз ва хоҳлаганингизча фикрлашингиз мумкин, албатта. Ўзбекистонда вақтни чўзадиган клублар жуда кўп. Менинг жамоам ҳеч қачон  бундай ўйнамайди. Сиз қачондир мен футболчиларимга вақтни чўзиш кераклигини айтганимни кўрганмисиз? Футболчилар ўйин давомида жароҳат олди, бу эса футболдаги табиий ҳол.

Биз сўнгги икки ҳафтадаги бешинчи ўйинни ўтказяпмиз ва учрашувларнинг деярли барчаси сунъий майдонда ўтказилди. Бу футболчиларнинг соғлиғига таъсир қилади. Бу нормал ҳолат эмас, шу сабабли футболчиларимдан миннатдорман.



- "Олимпик" жамоасининг таркиби асосан 2005-2006 йилда туғилган футболчилардан иборат. Жамоанинг жорий мавсумдаги мақсадлари қандай?
- Таркибимизда ёшлар кўп. Ушбу футболчилар келажакда Суперлига клубларида фаолият юритишлари керак. Суперлигага чиқиш вазифаси йўқ. Биз футбол ўйнашимиз керак. Таркибимизда ёшлар терма жамоасида ўйнайдиган футболчилар ҳам бор. Ёшлар терма жамоасидан жой олмаган ўйинчиларнинг маҳоратини яхшилашимиз керак. Бир-икки ёши катта футболчилар ҳам бор. Улар бошқа клубларга ўтишмади, энди эса бизга ёрдам беришмоқда. Асосий вазифамиз футболчиларни тарбиялаш.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика