Latest news

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  6 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  4 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  1 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  78 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

Мирко Еличич: "Ўйинга тайёр 16 нафар футболчимиз бор" News

Мирко Еличич: "Ўйинга тайёр 16 нафар футболчимиз бор"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Иштихон" (0:2) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Мирко Еличич фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

Албатта, ўйинимиздан қониққанимиз йўқ. Нималар етишмаётганини аниқлаб, ўрганиб чиқамиз. 3-4 кун олдин ўйнаганимиз ва 3 кундан кейин ўйинимиз борлигини инобатга олиб, 3-4 нафар футболчимизга дам бергандик. Бугунги ўйин манзур келмади. Захира футболчилари ҳам ўз даражасида тўп тепа олмади. Камчиликлар устида ишлаб, "Олимпик-MobiUz" билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз. 



- Бугун "Олимпик" жуда кўп хато қилди...

- Биз "Жайхун" билан сунъий майдонда ҳаракат қилдик. Шундан сўнг яна сунъий майдонда шуғулландик ва табиий майдонда ўйнамадик. Майдондан майдонга мослашиш қийинчилик туғдирди. Таркибимиз кўплаб ёшлардан иборат. Шунингдек, нисбатан тажрибали футболчиларимиз бор. Лекин бугунги ўйинда тажрибали ўйинчилар ўз даражасида ҳаракат қилмади.



- "Олимпик" кетма-кет мағлубиятга учрамоқда. Бу вазиятдан қандай чиқиб кетмоқчисиз?

- Бундай пайтда негатив нарсаларни ўйламасликка ва ижобий ҳолатларни ўйлашга уринамиз. Кейинги ўйингача вақт кам. Баъзи ўйинчиларимиз жароҳатда. Улар қайтса, бизга анча фойдаси тегарди. Ҳозирда дарвозабонлардан ташқари ўйинга тайёр 16 нафар футболчимиз бор. Уларнинг кўпчилиги бугун ўзини кўрсатолмади. Таркибимиздаги кўпчилик ёш бўлгани учун уларга негатив муомалада бўлсак, бу уларга психологик томондан нотўғри таъсир қилиши мумкин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика