Latest news

02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  8 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  3 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  1 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  6 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  21 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1

Мирко Еличич: "Бугун антифутбол бўлгани йўқ" News

Мирко Еличич: "Бугун антифутбол бўлгани йўқ"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Жайхун" - "Олимпик" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Мирко Еличич матбуот анжуманида қатнашди.

"Яхши ўйин. Иккита ёш футболчилардан иборат жамоалар ўртасидаги баҳс бўлди. Баъзи клубларга ўхшаб антифутбол намойиш этишмади. Иккала жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Битта хатогача ўйин бўлди. "Жайхун"ни ғалаба билан табриклайман", - деб гап бошлади Мирко Еличич. 


- Жамоа кетма-кет иккинчи ўйинда мағлуб бўлди. Бу руҳият билан боғлиқми? 

- Сабаблари кўп. Бу футболчиларни икки ой олдин бир жамоага тўпладик. Ёш футболчилар билан ҳали кўп ишлаш керак. Буларни ёшида характери ўзгарувчан бўлиб турибди. Йил давомида буни яхшилай оламиз деб ўйлайман. Агар тажрибали футболчилар бўлганида улар билан ишлаш осон бўларди, аммо биз ундай қилмадик. 

- Про лига дебютанти "Жайхун" ҳақида қандай фикрдасиз? 

- Яхши жамоа, футбол ўйнашга интилди. Аммо бу ерда футбол учун шароитлар етарли эмасдек. Гап фақат стадионда эмас. "Жайхун"да қобилиятли футболчилар борлигини кўрдим, улар билан тўғри ишланса сифатли футболчи бўлиб етишишади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика