Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"
29 apr 11:49
News
Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – ОКМК (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар ярим ҳимоячиси Миржамол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ютишни билган жамоа ютқазишни ҳам билиши керак. Гувоҳи бўлганингиздек, ёмон ўйин бўлмади. Ҳаво ҳарорати ҳам ўйинга таъсир ўтказди. "Бунёдкор" бироз ўйин темпини туширишга ҳаракат қилди ва буни уддалади. Бугун ОКМК камбэк амалга оширилмаганининг сабабларидан бири шу, деб ўйлайман.
Жамоадаги муҳит жуда яхши. Йигитлар ҳар ўйинда шай ҳолатда бўлишади. Барча чемпионликни ўйлаяпти.
Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида ҳисоблашмаётганди. Якунда ОКМК кумуш медалларни қўлга киритди. Аллоҳга шукур, биз ўз меҳнатимиз орқали ҳурмат қозондик деб ўйлайман", деди 29 ёшли футболчи.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments