Latest news

21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  50 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  5 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  26 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  15 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  19

Миржалол Қурбонов: “Олимпик” билан дуранг адолатли бўлди” News

Миржалол Қурбонов: “Олимпик” билан дуранг адолатли бўлди”

Про лиганинг 17-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Хоразм" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар етакчи футболчиси Миржалол Қурбонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз “Олимпик” жамоасини яхши эканлигини билардик. Шуни ҳисобга олган ҳолда, ўйинга астойдил тайёргарлик кўрдик. Рақибимиз ёш ва иқтидорли футболчилар ҳисобига ташкил қилингани билинди. Уларда кўплаб вазиятлар юзага келди. Дарвозабонимиз ҳам кўп вазиятларда жамоамизни голлардан асради. Бир сўз билан айтадиган бўлсам, ушбу ўйинда ғалаба қозонишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Дуранг адолатли бўлди дейиш мумкин", - дейди Қурбонов. 

- Саиджамол Давлатжоновни четлатиши “Хоразм”га сўнгги дақиқаларда қанчалик муаммолар келтирди?

- Албатта, четлатишдан сўнг “Олимпик” янада кўпроқ ҳужум уюштирди. Улар ғалаба қозониш учун бор кучлари билан ҳаракат қилди. Бир киши кам бўлиб қолганимиздан келиб чиқиб, ҳимояга кўпроқ эътибор қаратдик.




- “Хоразм” мавсумнинг қолган ўйинларида ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Аслида мавсумни юқори ўринларнинг бирида тугатиш вазифаси қўйилган эди. “Оқ-тепа” ҳамда “Истиқлол”нинг мусобақадан эрта чиқиб кетиши, бизнинг мақсадларимизга ўз таъсирини кўрсатди. Биздан ҳам олти очко олиб ташланди. Шу туфайли, қолган ўйинларда ғалаба қозонишимиз ва ўзимиз учун керакли очколарни жамғарган ҳолда, мавсумни бешликда тугатмоқчимиз.

- Клубнинг бугунги кундаги молиявий ҳолати хусусида нималарни айта оласиз?

- Молиявий ҳолатимиз чакки эмас. Клубда маош ўз вақтида берилмоқда. Раҳбарият шу томондан футболчиларни қўллаб-қувватламоқда ва амалий ёрдамини бериб бормоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика