Latest news

13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  2 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  6 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1

Миржалол Қосимов: "Ўйин аввалида ўтказиб юборган голимиз анча муаммо туғдирди" News

Миржалол Қосимов: "Ўйин аввалида ўтказиб юборган голимиз анча муаммо туғдирди"

ОКМК ҳамда "Бухоро" ўртасидаги Суперлиганинг 12-тур ўйинидан (3:1) сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Уч очкони қўлга киритдик ва шу энг муҳими. Қизиқарли учрашув гувоҳи бўлдик. Ўйин аввалида ўтказиб юборган голимиз, анча муаммо туғдирди. Ўйин сўнгида эса яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозондик. "Бухоро" жуда ҳам ноқулай рақиб. муҳими уч очкони қўлга киритдик. Биз янги схемада ўйнамоқдамиз, учта марказий ҳимоячи билан ўйнамоқдамиз. Энг муҳими уч очкони қўлга киритдик.

- Янги ҳимоявий услуб ҳақида айтиб ўтдингиз. Ушбу мавсум "ОКМК"нинг ҳимояси ўтган мавсум билан солиштирганда кучсизлангандек. Олдинда эса Чемпионлар лигасининг ўтиш ўйинлари бор. Ушбу хатоларни камайтириш бўйича режангиз борми?

- Албатта, меҳнат қилмаган инсон хатоларга йўл қўймайди. Ўйинлар орқали тажриба ошади ва хатоларни бартараф этилади. Бундай муаммо бутун дунёда бор, кучли жамоалар айрим вазиятларда оддий хатоларга йўл қўйади. Бу масала устида иш олиб бормоқдамиз.

- Бугунги ғалаба қай даражада муҳим, сабаби ўтган турда жамоангиз Яйпанда очко йўқотди.

- Тўғриси орадан бир ҳафта ўтди ва ўтган учрашув тарихга айланди. Ҳар бир учрашув биз учун бир дек муҳим. Футболчилар авваламбор чиройли ўйин кўрсатиб, мухлислар учун ўйнаши керак.

- Ушбу "ОКМК" жамоаси кўп ҳолатларда эрта гол ўтказиб юбормоқда ва кейинчалик ўйинга киришиб кетмоқда. Бунга сабаб нима?

- Бунга сабаб, биз ҳар доим биринчи рақам бўлиб ҳаракат қиламиз. Бизга қарши ўйнаш жуда осон, биз иккинчи рақам бўлиб, ҳимояланиб ўйнай олмаймиз. Бундай услуб менга мос эмас. Мен ҳар доим йигитларга чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этиш кераклигини уқтираман. Мағлуб бўлсак ҳам, майдони "мағрур" бўлиб тарк этишимиз керак.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика