Latest news

19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  4 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  2 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  9 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  19 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  36 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  4 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  7 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1

Миржалол Қосимов фаолияти давомида амалдаги мамлакат президенти билан тўп тепганини билармидингиз? News

Миржалол Қосимов фаолияти давомида амалдаги мамлакат президенти билан тўп тепганини билармидингиз?

Улар биргаликда "Спартак" гегемониясига чек қўйишган.

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов 1995 йилда Владикавказнинг "Алания" жамоаси сафида амалдаги Грузия президенти билан бирга ўйнаган.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Грузиядаги сайловчилар коллегияси Михаил Кавелашвилини мамлакат янги президенти этиб сайлади. "Грузия орзуси" ҳукмрон партияси томонидан илгари сурилган 53 ёшли депутат президентлик лавозимига ягона номзод эди. Грузия марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайлов комиссиясининг 300 нафар аъзосидан 224таси Кавелашвилига овоз берган.


Қизиғи шундаки, Кавелашвили сиёсий фаолиятини бошлашдан аввал футболчи бўлган. Михаил Кавелашвили 1971 йил 22 июлда Грузиянинг Болсини шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолиятини Тбилисининг "Локомотив”ида  бошлаган ва фаолияти давомида Грузия, Россия, Англия ва Швейцария клубларида тўп тепган. Кавелашвили Тбилисининг "Динамо" клуби билан бирга 6 маротаба Грузия чемпиони бўлган. 1995 йилда "Алания" сафига кўчиб ўтган ва Владикавказ клуби сафида Россия чемпионига айланган. Кавелашвили 24та учрашувда иштирок этиб, 12та гол уришга эришган. 1996 йилда футболчи "Манчестер Сити"га ўтади. "Сити" мавсум якунларига кўра Чемпионшипга равона бўлади. Грузиялик футболчи "Сити"нинг янги мавсумд қайдномасидан жой олмади, сабаби у Премьер-Лигада етарлича ўйинларда иштирок этмагани сабабли биринчи дивизионда майдонга тушиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Шундан сўнг, "Сити" Кавелашвилини Швейцариянинг "Грассхоппер" жамоасига ижарага беради. Қаҳрамонимиз фаолиятидаги кейинги мавсумларни Швейцариянинг "Сьон", "Люцерн", "Цюрих", "Арау" ва "Базель" каби жамоаларда ўтказади, аммо 2004 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини "Алания" сафида ижарада ўтказади ва бор-йўғи бешта ўйинда майдонга тушади. Грузия терма жамоаси сафида 45 ўйинда майдонга тушган ва 9 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этган.


Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг сиёсий фаолиятини бошлайди. Михаил Кавелашвили 2015 йилда Грузия футбол федерацияси президентлигига номзодини қўйишни режалаштирган эди, аммо олий маълумоти йўқлиги сабабли сайловда иштирок эта олмаган. Ҳукмрон "Грузия орзуси" партиясидан Грузия парламентининг IX, X ва XI чақириқлари депутати бўлган. 2016-2022 йилларда парламентнинг Спорт ва ёшлар ишлари қўмитаси раислик вазифасини бажарган. 2022 йилда Кавелашвили ва "Грузия орзуси"нинг бошқа аъзолари Ғарбга қарши кескин риторикаси билан ажралиб турадиган "Халқ кучи" номли алоҳида парламент фракциясини ташкил этишди. 2024 йилда у ўз партияси томонидан Грузия президентлигига номзод этиб кўрсатилди.


ОКМКнинг "Динамо"га қарши кечган учрашувдан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимовдан собиқ жамоадоши ва амалдаги Грузия президенти ҳақида сўрадим.

- Миржалол Қўшоқович сизга бир саволим бор эди.

- Хўш.

- Хабарингиз бор бўлса керак, "Алания"да сиз билан бирга тўп тепган Михаил Кавелашвили декабрь ойида Грузиядаги президент сайловларида ғолиб бўлди. Кавелашвили билан 1995 йилги мавсумда бирга тўп тепгансизлар. Айнан ўша мавсумда "Алания" чемпионликни қўлга киритганди. Кавелашвили 12та гол билан жамоа тўпурари бўлган. Сиз эса ўша мавсумда жамоанинг энг сермаҳсул ўйинчиси бўлгансиз(10та гол + 12та ассист). Ўша мавсум ва Кавелашвили билан бирга ўйнаш қандай бўлган эди? Шу ҳақда бироз айтиб бера оласизми?

- Ҳа, Мишани эслайман. Биз ўша мавсумда чемпион бўлгандик. Яхши ҳужумчи эди, ўта юқори техникага эга тезкор. Биласанми, ўша мавсумда "Алания" сафида грузиялик футболчилар кўп эди ва айнан ўша авлод жуда кучли бўлганди. Барча грузинлар юқори техникали ва маҳоратли эдилар. Кавелашвили "Алания"дан сўнг Швейцарияга кетган эди.

- "Алания"дан кейин ҳам Кавелашвили билан гаплашиб турганмисизлар? Ҳозир у билан алоқангиз борми?

- Йўқ. У сиёсатчи-ку, биз эса оддий инсон бўлсак. Балки Ўзбекистонга келиб қолса, бизни ҳам чақирар (ҳазиллашади — таҳририят).


Энди бироз "Алания" жамоасининг 1995 йилги мавсумига тўхталсак. Владикавказнинг "Алания" жамоаси 1995 йилги Россия чемпионати олтин медалларини қўлга киритади. Валерий Газаев бошчилигидаги жамоа "Спартак"нинг гегемонлигига чек қўяди. Жамоа мавсум давомида 22та учрашувда ғалаба қозониб, 71 очко билан мусобақа жадвалининг энг юқори поғонасидан жой олади.

Ўша мавсумда "Алания" таркибида Кавелашвилидан ташқари Муртази Шелия ва Иосия Гришикашвили каби грузиялик футболчилар жамоа таркибида бўлишган. Муртазия Шелия ҳам Кавелашвили каби "Алания"даги муффавақиятли мавсумларидан сўнг "Манчестер Сити"га кўчиб ўтган.

Валерия Газзаев жамоаси ўша мавсумда ажойиб таркибга эга бўлган. Омари Тетрадзе, Бахва Тедеев, Игорь Яновский ва Назим Сулейманов каби футболчилар Қосимов билан бирга Россия чемпионлигини қўлга киритишган.



Қосимовнинг тарихий голи

1995 йили 12 сентябрь куни УЕФА Кубоги доирасида "Ливерпуль" билан тўқнаш келади. Учрашувнинг 20-дақиқасида мерсисайдликлар ҳимоячиси Марк Райт рақибини қўполлик ишлатган ҳолда тўхтатади ва бош ҳакам "Ливерпуль" дарвозаси томон жарима зарбаси белгилайди. Миржалол Қосимов эса ажойиб зарбаси билан дарвозани ишғол этади. Владикавказ жамоаси биринчи бўлиб ҳисобни очганига қарамай, якунда инглизлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишади. Англияда ўтказилган жавоб учрашувида эса 0:0 ҳисоби қайд этилади.




Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика